filmov
tv
Фарғонада тунги йиғилишга кетаётган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди

Показать описание
Фарғона вилояти Данғара туманидаги тўртта мактабнинг директор муовинлари автоҳалокатга учради. Улардан икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган икки нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Бахтсиз ҳодиса якшанба, 29 сентябрь куни кечки пайт A-373 магистрал йўлининг Қўқон шаҳридан ўтувчи қисмида юз берди.
Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, мактаб раҳбарлари муовинлари Фарғона вилоят ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишда қатнашиш учун йўлга чиққан.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига кўра, "йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳайдовчи ва йўловчилар ўзларининг шахсий юмушлари билан Данғара туманидан Қўқон шаҳрига кетишаётганлиги аниқланган".
Воқеа гувоҳларнинг Озодликка айтишича, мактаб раҳбарлари муовинлари Фарғона вилоят ҳокимлигида 30 сентябрга ўтар кечаси ўтказилган тунги мажлисда қатнашиш учун қарийб 90 километрлик масофага "Нексия -1" машинасида йўлга чиққан.
Машинани бошқариб кетаётган 25-мактаб директори ўринбосари рулда ухлаб қолгани сабаб автоулов йўлдан чиқиб кетиб, йўл четидаги кўча чироғи устунига урилган ва ёниб кетган.
Оқибатда ҳайдовчи ва олдинги ўриндиқда ўтирган 26-мактаб директори муовини ҳалокат жойида жон берган, орқа ўриндиқда ўтирган мактаб директори муовинлари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
- Учала замдиректор машинада Фарғона шаҳрига вилоят ҳокимлигидаги соқол, рўмол масаласига бағишланган тунги селекторга кетаётган бўлган. Шу куни тунги соат 1 ларга мажлисга айтилган бўлса¸ булар 11 ларда йўлга чиқишган. Қўқон шаҳридан ўтишда ҳайдовчи ухлаб қолган. Машина йўл четига чиқиб кетган, - деди ўлганлардан бирининг қариндоши 1 октябрь куни Озодлик билан суҳбатда.

Комментарии