filmov
tv
Давлат ижрочилари томонидан ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилмаган !

Показать описание
Бюро ходимлари томонидан гўёки ноқонуний ҳаракат ижро ҳаракатлари олиб борилганлиги ҳақидаги Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги фермер хўжалик раҳбарларининг журналистларга тақдим этган маълумотлари аслида ҳақиқатга мосми ?
Бюронинг Нишон туман бўлими томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Шухрат Мухаммадиевич” фермер хўжалигидан давлат фойдасига 8.126.400 сўм давлат божи ундириш, 9.338.345 сўм давлат фойдасига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларига солиқ қарзи удириш, “Бобур Абдусатторов” фермер хўжалигидан давлат фойдасига 8.620.800 сўм давлат божи, 17.726.566 сўм давлат фойдасига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларига солиқ қарзи удириш, “Рахмонов Ўктам” фермер хўжалигидан давлат фойдасига жами 58.527.528 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга солиқ қарзи ундириш ҳамда Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 4 та ижро ҳужжатларига асосан қарздор “Самандар Нур” фермер хўжалигидан давлат фойдасига жами 36.053.979 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга солиқ қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжаликлари жойлашган юридик манзилларига борилганда қарздор “Шухрат Мухаммадиевич” фермер хўжалиги раиси Ш.Тожиевнинг бошқарувида бўлган “Нексия” русумли,
70 G 752 KA давлат рақамли автотранспорт воситаси,
Қарздор “Рахмонов Ўктам” фермер хўжалиги раиси У.Ражабовнинг бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли, 70 А 409 ҒА давлат рақамли автотранспорт воситалари хатланиб, рўйхатга олинган ва рўйхатдан чиқариш тартиби тушунтирилиб вақтинча сақлаш учун тегишли далолатнома расмийлаштирилиб Бюронинг Нишон туман бўлими маъмурий биносига, қарздор “Самандар Нур” фермер хўжалиги балансида бўлган “АРИОН-630с” русумли 70JA494 давлат рақамли агротехника воситаси хатланиб рўйхатга олинган ва вақтинча сақлаш учун Нишон туман ИИБ ЙҲХГ жарима майдончасига сақлаш учун топширилган.
Қарздор “Бобур Абдусатторов” фермер хўжалиги раиси Б.Абдисатторовнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда унинг ҳовлисида сақланаётган йирик шохли чорва моллари борлиги аниқланиб, келгусида қарздор “Бобур Абдусатторов” фермер хўжалиги раиси Б.Абдисатторовга нисбатан қўлланилган жарима пулларини тўлаб бермаган тақдирда ушбу чорва моллари хатланиб, рўйхатга олиниши ва баҳоланиб сотишдан тушган пул маблағлари жаримани қоплашга қаратилиши ҳақида огоҳлантирилган.