Тошкентда сохта тилла тақинчоқларни 29 млн 300 минг сўмга сотган аёллар қўлга олинди

preview_player
Показать описание
Маълум қилинишича, Сергели туманида жойлашган тилла дўконларнинг бирига кирган шахс сотувчини алдаб сохта тақинчоқларни жами 29 миллион 300 минг сўмга сотиб, воқеа жойидан яширинган.
Гулнора исмли аёл Сергели тумани ИИО фаолиятини ривожлантириш бошқармасига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида унга сотилган аёллар тилла тақинчоқлари сохта эканлигини маълум қилган.
«Сергели туманида синглим Малика билан тилла тақинчоқларимизни кўрсатдик. Уларни 29 миллион 300 мингга баҳолашдик. Қути ичига ҳақиқий тиллани солиб бериб, уни ўрнига металлдан ясалган қалбакисига алмаштириб бердик. Мен сотувчини чалғитиб турдим, синглим малика уларни ‘скочга’ ўраб қалбакисини берди. Кейин 29 миллион 300 мингни олиб Наманганга кетдик.», – дейди гумонланувчи.
Туман ИИО ФМБга мазкур жиноят ҳақида хабар берилиши билан тезкор тергов гуруҳи томонидан мазкур жиноятда гумонланаётган шахсни аниқлаш чоралари кўрилди. Мазкур жиноят ишини ўз юритувига олган терговчининг маълумот беришича олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарликка қўл орган шахс топилган.
Номаълум аёл Азиза исмли шахс эканлиги аниқланган ва терговга жалб қилинган. Дастлабки тергов давомида жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Тошкентда Польшадан автомобиль шиналари олиб келишни ваъда қилиб, фуқарони 40 минг долларга «ухлатган» шахс, Гулистонда фуқароларга 1100 доллар эвазига C ва Э тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахс ҳамда Трансформатор ўрнатиб бериш эвазига 3800 доллар сўраган «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» ходими қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Тиллоларди худди россияни магазинларидак килиб чек килиб назорат остига олиш керак.Тиллолар хозир олиб сотарларди кулида ишонарлими йукми инсон билмайдида.Магазин очсин как положенно тиллолар учун.Ана шунда халк алданмайди кулида чеки булади, бизда тартиб йук.

розарозалина-сш
Автор

Улиб кетинг афиристлар Бир неча йил олдин мени хам алдаб кетишган

zebosulaymonova
Автор

У кандай заргар, ахмокми Нима киб утирибди, фаркига бормаса тупой

ЗиданТошбоев
Автор

Заргарни калласи йукми, яна тилла билан шухулланса ахли етмабдими тилломи, калбакими🤔

mashaesmatova
Автор

Тергавчиларнияам пркрорларни хам суриштирип кандай яашаятганини нешта уйлари машиналарни каердан олятганларини канча ойлик олишини курсатинглар одди халкни кулогидан тортавермай

элёорраимов-оэ
Автор

Как всегда узбек аелари.еки фохиша, еки боласини сотган, еки терост сурияда, еки фирибгар.уларинг шармандалар.

olloxgashukurk
Автор

1-layk Mazali taomlar kanalidan 👍. Ajoyib ritseptlar uchun kanalimga taklif etaman

Mazalitaomlar