Ўзбекистонда инсон ҳақлари вазияти ўнгланадими?

preview_player
Показать описание
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, анжуман Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, БМТнинг ривожланиш лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), ОХҲТ ва Ф.Эберт номидаги жамғарма ҳамкорлигида ўтказилади.

20-21 октябрь кунларига режаланган конференцияда Индонезия, Россия, Латвия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари вакиллари ҳам иштирок этишлари хабар қилинди.

"Биз мустақиллик йиллари давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган ютуқларимизни дунё ҳамжамияти эътиборига ҳавола қилмоқчимиз. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро тажриба билан ҳам ўртоқлашамиз", деб айтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раиси Акмал Саидов.

Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев лавозимни эгаллаганидан бери "Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги каби қатор қарорларни имзолади.

Шунингдек, Олий Мажлисга "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси киритилди.

Акмал Саидов буларнинг бари инсон ҳуқуқлари соҳасида "олға ташланган катта қадам" деб атади.

Марҳум президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистондаги инсон ҳақлари бўйича вазият мунтазам танқид қилиб келинган.

Амнистия борасидаги сўнгги қарор ортидан эса мамлакат қамоқхоналаридаги минглаб экани айтиладиган сиёсий маҳбуслар озод этилишига умидлар пайдо бўлди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Узбекистонда унгланмайди менимча якин йилларда

Jorabek.
Автор

Akmal u hamilonu nega so'z berasilar

jasurq