Шавкат Мирзиёев Тошкентда тирбандлик ва ЙТҲни камайтириш йўлини айтди

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Қулай жамоат транспорти шаҳарнинг энг муҳим шартларидан биридир. Лекин Тошкент шаҳрида бу долзарб муаммога айланиб бораётган эди. Автобусларнинг кўпи эскиргани, марказий шоҳбекатлар ёпилиб, йўналишлар ўзаро самарали боғланмагани оқибатида аҳолига ноқулайлик туғдираётган эди.

Масалан, сўнгги беш йилда пойтахтимиз аҳолиси 300 минг нафарга кўпайган, ҳудуди ҳам кенгайган. Бундан ташқари, ҳар куни бир миллиондан ортиқ одам келиб-кетади. Лекин жамоат транспорт тизими пойтахтдаги ўзгаришлардан орқада. 350 та автобуснинг фойдаланиш муддати 10 йилдан ошган, 393 та автобус етишмайди. Тирбандликлар оқибатида автобуслар орасидаги интервал тиғиз пайтда 30 дақиқагача етмоқда.

Оқибатда йўловчилар бу хизматдан норози бўлиб, шахсий транспортдан фойдаланишга ўтиб кетмоқда. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 79 фоизни, жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси эса бор-йўғи 21 фоизни ташкил этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўтган йили 19 октябрда Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, зарур чоралар кўрилишини айтган эди.

Тақдимотда шу борадаги вазифалар муҳокама қилинди.

Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги олдида турган асосий вазифа сифатида белгиланди. Бунда тизимли ёндашув ва одамлар оғирини енгил қилиш мақсади устувор бўлиши, барча транспорт турлари – йўналишли, темир йўл транспорти ва метро линиялари, велосипед ва пиёдалар ҳаракатига мўлжалланган йўлларнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш ва комплекс ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Ҳудудлардан Тошкент шаҳрига келишдаги асосий йўлларда 10 та замонавий шоҳбекат, йўловчилар жуда кўп бўладиган 6 та метро бекати ёнида автотураргоҳлар барпо этиш бўйича топшириқ берилди.

Жорий йилда “Қўйлиқ-Қипчоқ” ерусти метроси қурилиши ҳам якунланади. Бунинг натижасида енгил автомобилдан фойдаланаётган 70 минг аҳоли учун жамоат транспортида юришга қулай шароит яратилади.

Бундан ташқари, йўловчилар оқимининг келгуси 5 йиллик прогнозидан келиб чиқиб, жамоат транспорти тизимининг иқтисодий-математик моделини яратиш, Транспорт университети илмий салоҳиятини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳрида транспортлар сони йилига 15 фоиз ўсиб, кунига 800 минг автомобиль ҳаракатланмоқда. Йўллар пиёда ва велосипедда юриш учун қулай эмас. 500 дан ортиқ катта чорраҳа бўлиб, аксариятининг ўтказувчанлик даражаси паст. Буларнинг ҳамда ҳаракатланиш маданияти пастлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари кўп содир бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш орқали мазкур чорраҳаларда ўтказувчанлик ва қулайликни ошириш кераклигини таъкидлади. Бу йил 200 та чорраҳада ҳаракатни транспорт оқимига қараб бошқариш тизими жорий этилиши, 180 километр пиёда ва велосипед йўлаклари қурилиши, 2 минг автомобилга мўлжалланган тўхташ жойлари ташкил этилиши белгиланди.

Шунингдек, жорий йилда автобус паркининг 35 фоизи янгиланади. Бунинг учун 410 та автобус ва электробус харид қилиниб, катта сиғимли автобуслар сони 2 баробар оширилади. Шунингдек, шаҳарда электромобиллар сони кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун қувватлаш станцияларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Тақдимотда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ва транспорт инфратузилмасини Германия ва Россиянинг мегаполисларни ривожлантириш борасидаги илмий асосланган тажрибаси асосида такомиллаштириш имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, жамоат транспорти корхоналарини молиявий соғломлаштириш, “Тошшаҳартрансхизмат” корхоналарини молиявий аудитдан ўтказиб, трансформация қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари соҳани бюджет ва бошқа манбалардан ташқари давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига пойтахтимизда жамоат транспортини ривожлантириш концепциясини қайта кўриб чиқиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Истиқболда барча вилоят марказларидаги жамоат транспортини уларнинг аҳоли сони, яшаш ва иш жойлари, ривожланиш хусусиятларидан келиб чиқиб пойтахт тажрибаси ва илмий ёндашув асосида такомиллаштирилиши таъкидланди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Ўзбекистон янги ўзгаришлар босқичида ҳозир

sunbulaxonzaripova
Автор

Яхши янгиликлар Президентимиз Шавкат Миромонович сог омон булсинлар тинчлигимиз бардовом булсин

saidahon
Автор

Гоя ва такиф бор Тирбандлик муаммо эмас ❤ УЗБЕКИСТОН ❤🎉

СойибжонТешабоев-щб
Автор

Zamonaviy davlatlar usulidan foydalanishi judayam to'g'ri qaror

umardavletov
Автор

Бирин-кетин тупроққа, кетамиз чўкиб.
Кузатамиз, эшитамиз, биламиз ўқиб.
Навбатимиз тез келар, сезмай қоламиз,
Алам қилар яшамасак, ўлишдан қўрқиб!

“Нурсултонда эдим” -деб қўйди, Нурсултон.
“Кланлар урушади” -деган гап бўхтон.
Миллиардларни ўмардик, биз Хон, биз Султон,
Халқ қўзғалса яширинамиз, инқилоб “шайто-о-он”

mahmudjonkuchkarov
Автор

Judayam yaxshi yangiliklar kutilyapti ekan

jamesrodriguez
Автор

Хамма нарса пойтахтга эканда, еки бошка худудлардаги одамлар одам эмасми.

isomiddinkhakimov
Автор

Хамма нарса остонадан бошланади дегандек, хакикатдан хам Тошкентда жамият транспорти жуда хам тартибсиз экан, бир маротиба миниб коил колдим. Хаттоки бизнинг кичгина шахарда автобус ва микроавтобуслар тугри йулга куйилган . Биринчи тошкентни тартибга келтириш керак, бир суз билан айтганда * бардак *.

АнварСолиев-ну
Автор

Ооооо!!! Яна 100миллионлаб доллорлар хавога учарканда.

МаликМалик-йм
Автор

Бошка муаммо юкми !? Халкди уйласа кунда булаётган проблемаларга этибор каратсин !!! Конун ноль хозир, контроль юк. Снб бор вакти бунча охренет килмаганди чиновниклар

avatarworld
Автор

Jamoat tranporti harakatini tartibga solish kerak juda dolzarb masala edi ayniqsa Toshkent shahrida har kuni bir xil muommo, tirbanklik yoki vaqtida avyobuzlarni kelmasligi

naimanazarova
Автор

Халқни ўйлаб қилаётган ишлари бароридан келсин

sherzodomonov
Автор

тирбандлик жуда катта муаммо хозирги кунда

sherzodomonov
Автор

Хурматли Мирзиёев качон халкга газ берасиз Бир хонада хам Келин хам кайнота кайнона бола чакаси Билан яшаётганла бор кишни совук кунида тугри бошка хоналари хам бор ховлиси катта лекин ётиб булмиди Бир соат утирсанг суякинг синади совуклигидан газболлонниям вактида беришмиди. Яна Узбекистан газ буйича 50та уриндан 16чи уринда. Бу дигани Узбекистан халкга ётиб эксперт килишгаям ётиб ортади.

muhabbatbabadjanova
Автор

Яхши бўлиб кетар дема, халқ жим ўтирса.
Офат, муоммо ечилмаса, сўнг эл қутурса
Кланчининг нафси бисёр, аммо инсоф йўқ,
Тупурикка чўкиб ўлар, миллион тупурса!

mahmudjonkuchkarov
Автор

Хар бир район ва шахар хокимларга халк учун иш хар ойда план куйсин иш топиб берсин булмаса ойлик берманг излансин истасин бужетди хоким назоратидан йук килинсин давлатни бошка ургинлари назоратига олсин ва белгиланган бужет суммасини талаб килсин хоким дегани кукон хонлиги амрхон деганимас униям узига бергиланган ойлиги бор манашу хокимлар ди УЗИ карупсия бари ишлар хоким кул куйса булади болмаса йук вакиллариз тупурганим бор унакаларга бари одамлар кракаш булиб колган булар Энди хотиржам ишларга кириб ишлашсин

БобурбекМуталипов
Автор

Jamoat transporti rivojlansa, mamlakat ham rivojlanadi

asroryorkulov
Автор

Jamoat transportida qulaylikni oshirilishi odamlarni roziligini oshiradi albatta

sarvaribragimoff
Автор

Viloyatlarda sharoit bulsaydi xamma shaxarga kuchip ketmasdi

ravshanshodmonov
Автор

Дамасда шахар район исларида кра килишди бекор килсин уларга хокимлар иш топиб берсин улардиям диплом дакументлари бор кирага чикиб олган газ савдоси буляпти деп тёк куйган

БобурбекМуталипов