Деновлик 534 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар топширилди

preview_player
Показать описание
#Медиа_тур

Амалдаги ислоҳотлар: Инсон қадри учун

Деновлик 534 нафар ёшларга кўмак берилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигида Денов туманида ижтимоий муаммолари аниқланган, “Қизил” тоифа рўйхатига киритилган ёшлар билан ишлаш тизимли амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигида бугун, “Ёшлар дафтари”да турган 276 нафар ёшга қарийб 900 млн. сўмлик, жумладан, 136 нафарига ўзини ўзи банд қилиши учун жиҳоз, асбоб-ускуна ва дастгоҳлар ҳамда 140 нафарига моддий ёрдам пуллари сертификатлари топширилди. Шунингдек, вилоят ва туман ташкилотлари томонидан ўзларига бириктирилган “Қизил” тоифада рўйхатидаги ёшларнинг 258 нафарига турли жиҳозлар топширилди.

Маълумот учун, шу кунга қадар Денов туманида 1 865 нафар “Қизил” тоифада рўйхатдаги ва 1 881 нафар “Ёшлар дафтари” платформасидаги ёшларга турли кўринишдаги амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Рекомендации по теме