Ўзбек миллий гиламчилик санъати тарихи| Qadriyatlar beshigi

preview_player
Показать описание
"Қадриятлар бешиги" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Республикамиз мустақиликка эришгандан сўнг миллий қадриятларимизга бўлган эътибор янада ортди.Хунармандчилик элементларидан каштачилик,зардўзлик,дўппидўзлик ишларидан ташқари гиламчилик ишлари хам халқимизнинг қадимги анъаналаридан ҳисобланади.
XX – асрнинг бошларида Самарқанд вилояти худудларида 50 га яқин ўзбек қабилалари яшашган. Бир қабила ахолиси бирлашиб, иккинчи қабила эса тарқоқ хаёт кечиришган, улар бир-бирлари билан доимо кўришиб туришган.
Гребенкиннинг маълумотларига қараганда, XIX – асрнинг охирида гилам тўқиш санъати қуйидаги ўзбек қабилалари: наймон, минг, қутчи, бағрин, хитой, қипчоқ, митан, турк.
Ўзбек қабилаларига яна қорақалпоқлар ҳам кирган. Улар пахмоқ гиламлар (пат гилам) ва бошқа гилам буюмлари тўқилган. Ўзбек гилам маҳсулотларини тўлиқ таърифламай туриб, А.Д.Гербенкин митан гилам тўқувчиларининг ишларини қуйидагиларини ажратади: гиламлар, олача, гилам, кигиз, намат, хуржунлар ва бошқалар.
У Самарқанд атрофи ва эскиХўжант чегараларида яшаган ярим кўчманчи ўзбек қабилалари турк ва юз ахолисининг гилам тўқувчилари хақида маълумот берган. А.А.Семёнов А.Д.Гербенкиннинг маълумотларини тасадиқлаган ва кенгайтирган.
Самарқанд вилоятининг турк гилам усталари энг оддий техника билан рангли паласлар наматлар ва жуда оғир иш талаб қиладиган гаджари паласларини тўқишган, деб ёзади. М.Ф.Гаврилов. у бошқа ишида парчаюз ўзбек қабиласи хақида тўлиқ маълумот бергоан, у маълумот жуда қизиқарли ўзилган. Лекин Гербенкин ўзининг маълумотларида юз гилам тўқувчилари хақида эслатган. Бир неча муаллифларнинг маълумотларига кўра ўзбек гилам тўқувчи гурухларидан энг қадимги қабила вакиллари алохида қизиқиш уйғотган. (Турк ва туёқли) шунингдек, ўрта осий худудларида янги жойлашган бошқа туман аҳолилари: митан Европанинг жанубий шарқиш чўлларини ўзларининг қадимий ватанлари хисоблаганлари, бағрим Фарғона водийсининг шарқий туманларидан чиқган; қутчи Қошғарадан кўчиб келган. Турли насабдаги қабилаларп гилам тўқиш билан шуғулланганлар.
Барча тадқиқотчилар такидлашича турли қабила гурухларининг ўзаро никохи ўзига хос маданият ва удумни англатган. Ўзаро никохларда бир қабила бошқа қабилага ўзига хос таризда тўқилган. Турли гилам ишларини тақдим этишган. Бу гиламларда қабилаларнинг ўзига хос нақшлари ишлатилади, бу эса оиланинг бир бирига вафодор бўлишини бирдириб, кейинчалик хўжалик зарурияти учун ишлатилади.
Аста секин кириб келаётган дехқончилик ва зироатчилик ишлари гиламчиликнинг сезиларли даражада камайишига олиб келди. Статистик ва архив маълумотларига қараганда, XIX – асрнинг охири ва XIX – асрнинг 70-йилларида Самарқанд туманининг ўзбек гилам тўқувчи қабилалари бор йўғи 25 %ни ташкил қиларди. Йил давомида бир неча қишлоқнинг гилам ишлари 10 чоғлик гилам ва паласларни ташкил этарди: бозорда эса бу гилам ишларининг аксариятини кўриш мумкин эди.
Гилам ишлаб чиқаришнинг қисқариш процеси XX – асрнинг бошларигача давом этди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Асалому алайкум утовнинг йури бор 100 йилдан олдин тукилган уни сот а нечипул олади

ОдилВолк