Хоразим вилояти Шовот тумани Марказий шифоханадан видео лавҳа.

preview_player
Показать описание
Хурматли Ўзбекистон республикаси Президенти БМТ минбарида туриб мажбурий меҳнатга бархам берилди деб нутқ сўзлаётган пайтда, қўштирноқ ичидаги раҳбарлар эски тузимдан қолган ноқонуний мажбурий мехнатни кучайтиримоқда. Хар қандай ташкилотда мажбуриятлардан ташқари юкламалар борлиги барчамизга сир эмас. Юртимизда "Опен буджет" деган қоида аксарият мажбурий меҳнат ва ходимларга нисбатан зўрлик ишлатиш десам адашмаган бўламан. "Опен буджет" га тушган ташкилотлар хар бир ходимларга ўн бешта сим карта олиш билан бирга овоз тўплаш ва ноқонуний мажбурий буйруқ беришларни қандай тушуниш мумкин!

Хоразм вилояти Шовот тумани Марказий шифохонасида ходимларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018-йилдаги 349-сонли қарори иш бермайди.

Мажбурий меҳнат ўзи нима? Мажбурий меҳнат – бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай ишни ёки хизматни англатади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат таъқиқланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 50 бараваридан 100 бараваригача (16,5 млн сўмдан 33 млн сўмгача) миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади. Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган ҳолатда жиноий жавобгарлик белгиланган. Шу билан бирга, яқинда педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун (ЎРҚ–826, 27.03.2023 й.) кучга кирган. Унга кўра меҳнат ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган шахсга маъмурий ва жиноий жавобгарлик тортилади дейилган.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Хечам мажбурий мехнатга ухшамайди эхтимол уз иш хонаси атрофи тоза саранжом булишига уз хиссаларини кушмокчи булгандилар

Nurhayot-pezb
Автор

Авваллари факат кучада суботник шанбалик деб бир кун кабинетда ишласак икки кун кучада суботникда юрар адик яна ерталаб 8 да навбатчиликдан чарчаб чикканлар хам аввал белгиланган жойларни тозалаб кейн уйларига кетишга рухсат буларди хуллас абетгачам колиб кетишарди хозир еса 2.3.кун суботник булди узи манимча буни муаммога айлантириш шарт емас тоза ерда ишласак узларимизга яхшику

yulduzabdullayeva
Автор

Президент Шавкат Мираманович ни чикарган карор ва фармонлари Хоразм вилояти Шовот туманига келгунча узгариб кетади

MansurMasharipov-mzvn
Автор

Бу манимча мажбурий мехнат амас. Хар бир ташкилот уз отрофини тоза озода сакласа буни нимаси ёмон. Санитарларни вазифаларидар бири бу. Хоналар ва отдохни тоза саклаш

muzaffarrajabov