filmov
tv
Ўзбекистонда илк “фильм-катастрофа” суратга олинди

Показать описание
"Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида "101-рейс" номли бадиий фильмни суратга олиш ишлари тугалланди.
Режиссёр Акром Шоҳназаров томонидан Нью-Йоркдаги 11 сентябрь воқеаларига уйғун мавзуда суратга олинган бу асар Ўзбекистонда суратга олинган илк “фильм-катастрофа”дир.
(экстремал ҳодиса фонида юз берадиган воқеа акс этган фильм-таҳр)
Фильм продюсери Равшан Норбоевнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича¸ 2019 йил охирига қадар Ўзбекистон катта экранларига чиқариладиган фильм "реал воқеаларга асосланган":
- Эсласангиз, 2001 йилда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудуди бир муддат ëпиб қўйилди. Ўшанда 180 нафар йўловчини ташиëтган "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг "Boing-757" учоғи 101-рейс экипажи муаммога йўлиққан. Фильм ана шу муаммо ва унга ечим топган ўзбек учувчисининг жасорати ҳақида¸ деди Равшан Норбоев.
Унинг айтишича¸ фильм сценарийсини ëзувчи Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида драматург Шоҳсанам Сафиева ва режиссëр Акром Шоҳназаров ëзган.
- Тасвирчилар Дилмурод Турдибоев ва Ҳасан Отабоевлар фожиавий саҳналарнинг ишонарли чиқишини таъминлашди. Айниқса, мураккаб саҳналар оператори Жахонгир Раҳмонов "йўқни йўндирди" деса ҳам бўлади. Кино визуал силсиласини рассом Алишер Тўлабоев чизиб чиқди, деди фильм продюсери.

Комментарии