Mudofaa vazirligi jamoalarining xalqaro armiya o‘yinlaridagi ishtiroki — O.Yo‘ldoshev (brifing)

preview_player
Показать описание
📍«АрМИ-2022» халқаро армия ўйинлари: Ўзбекистон 5 та йўналишга мезбонлик қилади

Миллий армиянинг куч-қудрати ва салоҳияти, юрт ҳимоячиларининг жанговар шайлиги ва касбий тайёргарлигини амалда яққол намоён этадиган «АрМИ-2022» халқаро армия ўйинлари жорий йилнинг 13 августидан 27 августига қадар дунёнинг 12 та давлати ҳудудида ўтказилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу сафар нуфузли мусобақанинг 20 та йўналишида иштирок этади. 34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 275 та жамоа ўзаро беллашади.

Хусусан, мамлакатимиз ҳудудида илк бор мусобақаларнинг 5 та йўналиши бўлиб ўтади. Жиззахдаги «Фориш» полигонида «Дала ошхонаси» ва «Қуролсоз уста» мусобақалари, Самарқанддаги «Сазаган» полигонида «Хавфсиз муҳит», Шарқий ҳарбий округда «Йўл патрули» ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Содиқ дўст» мусобақаси ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари Россия ҳудудида ўтказиладиган «Эльбрус ҳалқаси», «Автозирхли танк-техника устаси», «Қўшинлар разведкаси аълочиси», «Танк биатлони», «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Ҳарбий ралли», «Муҳандис формуласи» мусобақаларида, Мўғулистонда «Отлиқ марафон», Беларусь Республикасида «Ишончли қабул» ва «Қутб юлдузи», Қозоғистонда «Армия тактик ўқчиси» ва «Меридиан», Венесуэлада «Мерганлик марраси», Жазоирда «Десант взводи» ҳамда Эронда «Профессионал мерган» йўналишларида иштирок этади.

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев маълум қилди:

Рекомендации по теме