filmov
tv
Рўза Тутиш Нимага Олиб Келади? Сиз Билмаган Фактлар. #inmedicina #ramazon #ураза #ramadan
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/qq8P1F4ZhnM/maxresdefault.jpg)
Показать описание
Замонавий илмий тадқиқотлар рўза тутишни инсон организми ва рухиятига ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлайди. Нафақат соғликни сақлашда, балки касалликлардан ҳалос бўлишда хам рўза тутиш ўта зарурлиги ҳам таъкидланмоқда.
Рўза ва очлик орқали муолажа қилиш ошқозон ҳазми яхшиланиши ва ундаги йиғилиб қолган заҳарларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. Рўза тутганда танадаги ортиқча ёғлар ва жигар атрофидаги заҳарлар йўқолади.
Тадқиқотчи ва тиббиёт фанлари доктори Роберт Бертлоу илмий изланишлар давомида рўза организмни поклашда жуда катта кучга эга экани ва ҳатто бошланғич босқичда ўсмаларни йўқотиш мумкинлигини исботлади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, рўза қонда ҳолестерин миқдорининг камайишига, натижада юракда қон лаҳтаси, (тромб) тиқилишининг олдини олинишига сабаб бўлади. АҚШ'да олиб борилган тадқиқотлар эса рўза қондаги қанд моддаси ва меъда шираси кислотасини ҳеч қандай дори воситаларисиз меъёрда сақлаб туриши исботланди.
Очлик таъсирларини ўрганган германиялик олимлар уч-тўрт ҳафта мобайнида 10-15 соат ҳеч нима истеъмол қилмай енгил иш билан шуғулланиш соғлик учун жуда фойдали деган хулосага келди. Доктор Билл Шернбер ҳар йили бир ой рўза тутиш тетиклик ва ёшлик асоси эканини таъкидлайди.
Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, очлик одамнинг иммун тизимини мустаҳкамлайди: рўза ойида лимфа тугунлари фаолияти ўн марта яхшиланади ва иммун функцияларини бажарувчи ҳужайралар сони ошади. Рўза, шунингдек, ошқозон яраси профилактикасида ажойиб иш беради, чунки унинг кислоталилигини нормаллаштиради.
Одесса университети олимлари ўтказган тажрибалар очлик танадаги заҳарларни ҳар қандай дори-дармондан кўра самаралироқ чиқариб ташлашини кўрсатди. Масалан, рўза пайтида организмдан аммиакнинг чиқарилиши 100 баробарга кучаяди.
Невролог Дмитрий Шубиннинг сўзларига кўра, эрта тонгдан кун ботгунга қадар вақтигача рўзадор маълум миқдордаги овқатни кичик порциялар билан ейиши керак. Бу қондаги қанд миқдорини зарур даражагача кўтаради ва одам ўз организмини қийнамасдан, яна бир кунни овқатсиз ўтказади.
Кўпчиликда фан томонидан тасдиқланган, амалда исботини топган нарсаларга нисбатан ишонч пайдо бўлади. Аммо ишонинг, рўзанинг ҳали илм-фан аниқлай олмаган фойдали жиҳатлари борлиги шубҳасиз.
Рамазоннинг сўнгги қисмида 16 кундан бошлаб 30 чи кунга қадар танангиз рўза тутишга бутунлай кўникиб бўлади. Бу вақтга келиб йўғон ичак, жигар, буйрак ва териларда тозаланиш жараёни бошланиб кетади.
Рўза тутиш орқали ўз-ўзини тозалаб олган органлар ўзининг фаолиятини тўлиқ тиклаб олади. Хотирангиз ва диққатни жамлаш қобилиятингиз яхшиланиб, ўзингизни бардам сеза бошлайсиз.
«Биз тановвул қилаётган таомларимизга эътиборни оширганимиз сабабли рўза тутиш соғлиқ учун фойдали. Бироқ бир ойлик рўза фойдали бўлса-да, уни давомий тутиш тавсия этилмайди».
«Давомий рўза тутганда танангиз ёғни еб бўлиб, қувват олиш учун мушакларга эътибор қарата бошлайди. Бу эса яхши эмас».
«Рамазон рўзасида ҳар куни қувватга бой озуқа истеъмол қилишга эътибор бериш зарур. Шундагина танангиз ҳаёт учун муҳим бўлган мушак тўқималарини еб юбормайди».
IN MEDICINA каналининг асосий мақсади аҳолимизнинг тиббий саводхонлиги ошириш ва шифокорларимиз ҳақида юртдошларимизга кўпроқ маълумот беришдир. Биз бу каналда инсонларни безовта қилиб келаётган касалликлар, уларнинг оқибатлари ва уларни даволаш йўллари ҳамда даволовчи врачлар ҳақида информациялар бериб борамиз. Каналимизга обуна бўлинг, чунки бу канал сизнинг ёки сизнинг яқинингизнинг соғлиги ва ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Томоша қилганингиз учун ташаккур! Рамазон ойида рўза тутиш жуда кўп фойда келтириши мумкин, жумладан, катта иммунитет фойдалари.
#inmedicina #ramazon #ramadan #ураза