Мураббо мавсуми келмасдан Ўзбекистонда шакар қимматлади

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон бозорларида сўнгги бир ҳафта мобайнида шакарнинг нархи қарийб 20 фоизга қимматлади. Тошкентдаги дўконларда шакарга узун навбатлар пайдо бўлмоқда. Супермаркетларда киши бошига беш килограммдан ортиқ шакар сотилмаяпти. Иқтисодчилар бунинг сабабини ўзбек сўмининг қадрсизланиши билан изоҳламоқда.

Тошкент бозорларида бир ҳафта аввал 2900-3000 минг сўмга сотилган шакарнинг нархи пайшанба кунига 3500 сўмга чиқди.

Маҳаллий ҳукумат шакар сотилаётган дўконларда узундан-узоқ навбат бўлмаслиги учун шошилинч чоралар кўришга киришди.

Тошкентдаги “Ойдин Барака савдо” масъулияти чекланган жамиятга қарашли дўконларда киши бошига 5 килограммдан ортиқ шакар сотилмаяпти.

“Ойдин Барака савдо” МЧЖга қарашли дўконлардан бирида ишлайдиган сотувчига кўра, ҳар куни келтирилган шакар тушга қадар сотиб бўлиняпти:

“Бугун келтирган шакаримиз тугаяпти. Килоси 3200 сўмдан. Бир-иккита қопимиз қолди. Ҳар бир харидорга беш килогача сотяпмиз. Мураббо сезони келаётгани учун етқазиб бўлмаяпти”, деди сотувчи.
Рекомендации по теме