Ўзбекистонда 'Маҳалла вазирлиги' тузилди

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни имзолаган “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга биноан, бундан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига раислик қилади.

Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари эса, “Маҳалла” хайрия жамоат фондига раислик қилади.

Кенгаш ва “Маҳалла” фонди бошқарув вертикали – вилоят, шаҳар, туман босқичларида ҳам шу формула сақланиб қолади. Яъни, масалан, вилоят ҳокими Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашига раислик қилади. Вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари эса, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоят бўлимига раислик қилади.

Дўхтири ва машинаси бор вазирмақом раис

“Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра – вазирга, Республика кенгаши раисининг ўринбосари – вазир ўринбосарига тенглаштирилади”, дейилган Президент фармонида.

Қарорнинг юридик тилини жайдари ўзбекчага ўгирсак, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси ўз мақомига кўра вазирга, бинобарин, у бошқарадиган “Маҳалла” фонди эса, вазирликка тенглаштирилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Хурматли журналист сиз билан кандай богланиш мумкин

davronburiyev
Автор

Смотрите "ХОКИМЯТ ВА МАХАЛА ЎРТАСИДАГИ ЎЙИНЛАРНИ СИРИ ОШКОР БЎЛДИ БУХОРО КОГОН" на YouTube

amalman