filmov
tv
Самарада ўзбек муҳожирлари тушган автобус ағдарилди

Показать описание
14 ноябрга ўтар кечаси Россиянинг Самара вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари кетаётган автобус ағдарилди. 2 киши оғир жароҳат билан маҳаллий шифохонага ётқизилди.
Автоҳалокат музлаган автотрассада содир бўлди. Самара вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмийси Татьяна Лядинанинг Озодлик Радиосига берган маълумотига кўра, шу куни қор ёққани сабаб сирпанчиқ йўлда автобус ҳайдовчиси рулни бошқара олмагани автобус сабаб ҳалокат юз берган.
- Кеча соат 1:30 ларда Самара вилоятининг Алексеевский туманида "ГалАЗ" русумли автобус ҳалокатга учради. Йўлда об-ҳаво шароитлари жуда ёмон эди, ҳақиқатан, кўп қор ёққан эди. Автобус кюветга тушган ва ағдарилиб кетган. Таъкидламоқчиманки, аварияга айнан об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган. Ҳодиса Самар-Алексеевка трассасининг 30 километрида содир бўлди. Автобус Москвадан Оренбургга кетаётган экан. Билишимча, улар транзит орқали Ўзбекистонга кетаётган бўлган,- дейди полиция расмийси.