КУЧЛИ РУҚИЯ. ЖИН, СEҲРУ ЖОДУ, КЎЗ ТEГИШИ ВА НАЗАРГА ҚАРШИ Мишари Рашид Афаси. #Ruqiya #Afasy.

preview_player
Показать описание
Руқя луғатда хастага ўқиладиган дуоларга айтилади. Истилоҳда эса Аллоҳ таолога дуо қилиш билан шифо талаб этмоқдир. Уни Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларда келган шаръий лафзларни ишлатиб қилинади. "Қуръоний руқя"лар Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаи киромлар ўқиб-дам солиб юриган оятлардир. "Қуръоний руқя"лар бир қанча оятлар бўлиб, улардан бири ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифда хабар берилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закоти (Фитр садақаси)ни сақлаб, қўриқлаб туришга вакил қилдилар. Қўриқлаб турсам, кечаси биттаси келиб, озиқ-овқатлардан ҳовучлаб ола бошлади. Шунда уни ушлаб олдим-да: “Қасамки, (эрта билан) сен ўғрини Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман (ва У Зот нима десалар, шуни қиламан)”, дедим. У эса: “Мен шунга муҳтожман, оилам, бола-чақам бор, жуда эҳтиёжманд (қашшоқ)ман”, деди. "Ҳа майли, ундай бўлса" деб қўйиб юбордим. Шундай қилиб, тонг-саҳарда Расулуллоҳнинг ҳузурларига бордим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра, кеча тунда асиринг нима қилди?”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, у менга жуда муҳтожлиги ва серфарзандлигини арзиҳол қилди. Шунда раҳмим келиб, қўйиб юбордим”, – дедим. У зот: “Ҳа, у сени алдабди-ку, майли, ҳали у яна қайтиб келади”, дедилар. Мен уни пойладим. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ айтганларидек келди ва озиқ-овқатлардан ҳовучлаб ола бошлади. Шунда уни ушлаб олдим-да: “Қасамки, (эрта билан) сен ўғрини Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман (ва У зот нима десалар, шуни қиламан)”, дедим. У эса: “Қўйиб юбор. Мен шунга муҳтожман, оилам, бола-чақам бор, энди қайтиб келмайман”, деди. Мен яна раҳмим келиб, қўйиб юбордим. Мен яна саҳар пайтида Расулуллоҳнинг ҳузурларига бордим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра, кеча тунда асиринг нима қилди”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, у менга жуда муҳтожлиги ва серфарзандлигини арзиҳол қилди. Шунда раҳмим келиб, қўйиб юбордим”, – дедим. У зот: “Ха, у сени алдабди-ку, майли, ҳали у яна қайтиб келади”, дедилар. Мен уни учинчи кеча ҳам пойладим. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ айтганларидек келди ва озиқ-овқатлардан ҳовучлаб ола бошлади. Шунда уни ушлаб олдим-да: “Қасамки, (эрта билан) сен ўғрини Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман (ва У зот нима десалар, шуни қиламан). Мана энди бу учинчиси охиргиси. Сен ўзингча ҳар сафар қайтиб келмайман деб, яна келаверар экансан”, дедим. У эса: “Мени қўйиб юбор. Мен сенга бир неча сўзларни ўргатиб қўяман. Улар сабабли Аллоҳ сенга манфаат берур”, деди. Мен: “Нима экан у ўргатадиган сўзларинг”, дедим. Шунда у: “Тўшагингга ётган вақтингда “Оятал-курсийни”, ўқи: “Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм…” ни то оятни охиригача ўқигин. Шундай қилсанг, тонггача сени устингдан Аллоҳ таоло томонидан (тайинланган) бир қўриқчи-сақловчи узилмайди ва сенга ҳаргиз шайтон яқинлаша олмайди”, деди. Шунда мен уни қўйиб юбордим ва яна саҳар пайтида Расулуллоҳнинг ҳузурларига бордим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Ҳурайра, кеча тунда асиринг нима қилди?”, дедилар. “Ё Расулуллоҳ, у менга Аллоҳ менга улар билан манфаат берадиган бир неча сўзларни ўргатиб қўйишини” айтди. Шунда мен уни қўйиб юбордим”, – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима экан у ўргатадиган сўзлари?”, дедилар. Мен унинг (ўғри, асиримнинг): “Тўшагингга ётган вақтингда “Оятал-курсийни", ўқи: “Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм…” ни то оятни охиригача ўқигин. Шундай қилсанг, тонггача сени устингдан Аллоҳ таоло томонидан (тайинланган) бир сақловчи, қўриқловчи узилмайди ва сенга ҳаргиз шайтон яқинлаша олмайди”, деганини айтдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, бу сафар сенга тўғри гапирибди. Ўзи у доимо алдайдиган ёлғончи”, дедилар-да: “Эй Абу Ҳурайра, сен ўзи уч кечадан буён ким билан гаплашаётганингни биласанми”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. Шунда У зот алайҳисалоту вассалом: “У шайтон эди”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ янада билгувчироқ

Мубашшир Аҳмад

Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Аллох барча эшитган мусилмонларга шифо ато этсин амийн

ОддийАёл
Автор

Мана шу рукияни ихлос билан эшитаётган биродарларимизга шифо булсин Аллохим комил шифо берсин Амийн🤲 хар хил сехрлардан сакласин Аллохим

АбуАлимбаев
Автор

Е Роббим мени углим хам Хофизу Курьон булсин! Эл-юртни дуосини оладиган, Олллхни суйган бандаларидан булсин! Омин! Оллох рози булсин! Каттакон рахмат!

ТурдиеваНодирахон
Автор

КУРОН УКИГАН ИНСОНДАН ОЛЛОХ РОЗИ БОЛСИН. Ё РАББИМ БАЛО КАЗОДАН УЗИНГ АСРАГИН 🤲🤲🤲ОМИН.

ЛолахонКаримова-яз
Автор

Ruqiya surasini eshitgan insonlar kasalliklarni yengib allohni panohida bolsin

muhammadqulolimnazariv
Автор

Шу дуоларни укиган инсонга аллох рахматлар ёгдирсин! .Катта рахмат.

shoiraxondexqonova
Автор

Сехир Жоду Клайотганларни Оллох Жазосини Берсин Омин 🤲 🤲 🤲 🤲

АзаматХатамов-чю
Автор

Мани хам дуо килиб куйинглар хомиладорман солих солиха фарзанд берсин оллохим. Овозингизга куз тегмасин.

karimovamarguba
Автор

РУКИЯНИ ЧИРОЙЛИ УКИВОТГАН КОРИМИЗДАН АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН

nilufarsagatova
Автор

Мусофир юртларда ишлаш учун кетган фарзандларимизни ака укаларимизни юртдошларимизни оллохим уз панохида асрасин хасталарга шифо берсин ишларига омадини берсин иншаоллох

ranosapayeva
Автор

Илохим хаммани фарзандлари бахтли булсин шулар каторида мани кизларимниям бахтли тахтли ували жували булсинлар .узларидан купайишсин яхши гушангаларга келин булиш насиб килсин илохим .Амин

ДиляИшматова-щт
Автор

Dadajonimni joylari jannatdan bo'lsin. INSHAOLLOH! OMIN!❤😢

donochopulova
Автор

Укиётган домладан, бу видеони куйганлардан хам Оллох рози булсин

МукаррамхонИсроилова-кп
Автор

Карзларимдан халос этгин Аллохим хамма каторида фарзандларимизни камолини куришли невараларимизни оила азоларимизни умрини узок ризкимизни улуг ёмондан йирок яхшига пешвоз Роббим Аллох

fotimaxusanova
Автор

Мани хам онам учун Дуо килиб куйинглар. Илохим. Шифо берсин. Курмагандай булиб кетсинлар барча оналар саломат булишсин илохим. Ё раббим шифо бергин дарди борларга. Илохим илохим

sayoraniyozaova
Автор

Рухиятга, жисму жонга, калбларга хузур багишловчи гузал ва бетакрор Аллохнинг буюк каломига жоним фидо булсин.🤲🏻🤲🏻🤲🏻Ушбу кироатни чиройли маромли килиб укиган ушбу кори хазратларидан Аллох икки дунё рози булсин.🤲🏻🤲🏻🤲🏻

ALHAMDULILLOH-sdmn
Автор

Аллохим барчамизани сехр жоду азобидан озин асра🤲🤲🤲🤲😭 ёмонлик киладиганлага озин инсоф бер Аллохим😣

jamilaasadullayeva
Автор

Бизга хам болаларимизга хам шундай тажвид билан Аллохни каломи ук, ишлик насиб к, илсин Амин

abdumalikabd
Автор

Оллохим ушбу дуони эшитган барча инсонларни узинг сог саломат асра панохингда.узинг буюк ва ягонамсан оллохим.🙏🙏🙏

barnoxaytmatova
Автор

Bizlarga ham shunday chiroyli qiroatlar bilan qur' on õqishlikni nasib qilsin

giyosidinsafarov
welcome to shbcf.ru