НАМОЗ ЎҚИМАСА РЎЗАСИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ? NAMOZ O'QIMASA RO'ZASI QABUL BO'LMAYDIMI?

preview_player
Показать описание
- MUSLIMA SOLIHA -
⛔ Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.

🔴 Рамазондан олдин қилинадиган амаллар
Ҳар йил муборак Рамазон ойи яқинлашганда унга ўзгача тайёргарлик кўрамиз. Сабаби бу ойни янада файзли, шукуҳли ўтказиш учун Рамазонга том маънода тайёргарлик кўриш талаб этилади. Зеро бу ой бошқалари каби оддий ўтиб кетмаслиги керак. Шу маънода қуйида Рамазондан олдин қилинадиган амаллар ҳақида қисқа суратда тўхталиб ўтамиз. Булар Рамазонга тайёргарликнинг бир қисми саналади.   
 
Қариндош-уруғ ва бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш.
 
Бу ишни йил бўйи қилиш керак. Аммо силаи раҳм ва меҳр-муравват кўрсатишга Рамазондан олдин алоҳида эътибор билан ёндашиш янада мақсадга мувофиқ. Бунда фақат моддий жиҳат асосий ўринда бўлмайди. Балки имконини топганлар моддий тарафдан, бошқалар яхши муомала, очиқ чеҳра ва табассум, икки оғиз ширин сўз билан бўлса ҳам одамлар қалбига хурсандчилик киритишлари, бева-бечоралар кўнглини тоғдек кўтаришлари мумкин. Бу ой бошланишидан аввал имкони борлар қийналган, қаровчисини йўқотган мискин ва бечораларга моддий тарафдан ёрдам берсалар, уларнинг дуоси шарофатидан дунё ва охират ишларига барака киради. Кўпчилик Рамазонда ифторлик қилиб кимўзарга ўйнайди. Аслида ифторликнинг энг яхшиси ҳақдорларга таом бериш ва уларни либос билан таъминлашдир. Мана шуниси Аллоҳ даргоҳида ҳусни мақбул бўлади.
 
Гина-кудуратларга барҳам бериш.
 
Рамазон кишилар ўртасидаги адоват, жанжал, аразлашиш, гина-кудуратларга барҳам бериш ойидир. Сабаби дўсту ёр, ака-ука, опа-сингил, қайнона-келин ўртасида низо бўла туриб, тутилган рўзалар, қилинган хатми Қуръон ва бошқа савобли ишлар мукаммал бўлмайди. Балки ҳамма ишни орани ислоҳ қилишдан бошлаш керак. Бунда бир тараф иккинчи тарафдан ўзини паст олиб, айби бўлмаса ҳам ислоҳ таклифи билан чиқса жуда яхши бўлади. Ўзи биров билан урушмаган тақдирда ҳам қайси бир банда аразлашганлар орасини ислоҳ қилса, катта ажр ва мартабаларга эришади.
 
Бўйнидаги қарзларни тўлаш.
 
Рамазондан аввал олинган қарзларни узиш ҳам яхши иш. Албатта агар имконингиз бўлса, кечиктирмай дарров олинган қарзни қайтаринг. Шунда қарз берган одам ҳам хурсанд бўлади, қалбингизга хотиржамлик киради. Агар имконингиз бўла туриб, қарзни чўзиб юрсангиз катта гуноҳга қоласиз, қарз берган одамга зулм қилган, унинг ҳаққини еб юрган бўласиз. 
Шу ўринда иморат қурган, бирон қурилиш қилаётган кишилар усталар ҳаққини беришни унутган ёки пайсалга солиб юрган бўлсалар, уста ҳақини беришлари лозимлигини ҳам алоҳида эслатиб ўтамиз. Хизмат қилган одам ҳақини бермай чўзиб юриш мусулмон одамга тўғри келмайдиган ишдир. Зеро, ҳадиси шарифларда тўлашга имкони бор бўла туриб қарзини пайсалга солиб юриш зулм эканлиги таъкидланади. 
Қарз масаласи очилганида беихтиёр одамларнинг давлатдан қарздорлиги ёдга келади. Давлат бизга сув, газ, электр энергияси каби ҳаётий муҳим нарсаларни етказиб беради. Бунинг учун улар ҳаққини тўлаб қўйиш ҳам керак. Тўғри бу неъматларнинг яратувчиси Аллоҳ. Бунга шак-шубҳа йўқ. Аммо оддий одам давлат ёрдамисиз ердан газ қазиб ололмайди, сувга тўғон ўрнатиб, ўз хоҳишича энергия чиқара олмайди ёки тоғдан келаётган сувни тозалаб, ўз уйигача олиб келолмайди. Бу давлатнинг иши. Бу ишлар ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун сарф-харажат қилиш, ишчиларга ойлик бериш керак. Биз тўлайдиган пуллар мана шундай ҳаражатларга кетади. Хуллас, Рамазондан олдин давлат олдидаги қарзларимизни ҳам тўлаб қўйишимиз лозим.
 
Маҳаллалар покизалигига эътибор бериш.
 
Маҳаллалар, кўча-кўй ва уйларимиз ободлиги, покизалиги билан Рамазоннинг файзига файз қўшилади. Сабаби поклик имондандир. Бу ишни Рамазондан бошқа вақтларда ҳам қилиш керак. Аммо Рамазон ойи киришидан аввал тозаликка, покликка яна ҳам эътиборлироқ бўлиш талаб этилади. Авваллари момоларимиз Рамазондан олдин уй кўтарар қилишарди. Мана шу эзгу амални давом эттириш биз авлодлар бурчидир. Бунда эркаклар бош-қош бўлиб, аёллар билан ҳамкорликда, аҳилликда иш олиб борсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Поклик деганда фақат уйлар поклиги эмас, балки либос, қолаверса қалб поклиги ҳам назарда тутилади. 
Юқорида санаб ўтилган ишларни Рамазондан олдин қилиш яхши. Тўғри бу ишларни қилмасдан ҳам Рамазонни ўтказиш мумкин. Аммо кўнгилдагидек эмас. Мусулмон банда йилда бир марта келадиган Рамазон ойини ўзгача тайёргарлик ва кўтаринкилик билан ўтказади. Мана шу нарса унинг имони қай даражада қувватли эканидан дарак беради. 
Одилхон қори Юнусхон ўғли 

Zikr Tasbeh Salavot Azon Ro'za
Зикр Тасбеҳ Салавот АЗОН Рўза

- МУСЛИМА СОЛИҲА -
______________________
________________________
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

🍃Рамазондан олдин қилинадиган амаллар

✔️1. ТАРОВEҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? ҚАЧОН ЎҚИЛАДИ? ТАРОВEҲ НАМОЗИ ТАСБEҲИ / TAROVEH NAMOZI

✔️2. РЎЗАДОР ЧЎМИЛСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✔️3. РЎЗА ТУТИБ ТИШИНИ ПАСТАДА ЮВСА, АТИР СEПСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✔️4. РЎЗАДОР ИФТОРЛИКДА СИГАРEТ ЧEКСА РЎЗАСИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?

✔️5. ҲОМИЛАДОР ЁКИ ЁШ БОЛАСИ БОР АЁЛ РЎЗА ТУТСА БЎЛАДИМИ?

MuslimaSoliha
Автор

Иллохим хаммамизни тутган рузамизни двргохида кабул килсин омин🤲🤲🤲🤲🤲🤲

SonGoku-kjzv
Автор

Ey ollohim.Tutkan rozalarimni ozizg qabul qilgin ilohim omin

umidaaxmedova
Автор

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf janoblarini joylari jannatdan bolsin Allohumma Amiyn Olloh rozi bolsin ustozdan

zohiramahmudova
Автор

СубханАллох! МашаАллох! Жудаям ройишлик, муминлик, хушмуомалалик бн тушунтирар эдилардэ! Аллох рози булсин Шайх хазратларимиздан!?

УзбегимУглони-ым
Автор

Руза рамозон ойида хаммамизга инсоф берсин АЛЬХАМДУЛИЛЛАХ

abdumurodtursunov
Автор

Окыган намазымды кабыл еткейсин Аллахым!

жулдузуразова-тя
Автор

Аллох Сиздан рози булсин, Хазратим, жой лариз жаннатда булсин!

РавшанбекЮсубжанов
Автор

Оллохим тутган рузамиз кабул болсин. Хамма уйлаган яхши ниятларимиз амалга ошсин🤲🤲 Рамазон ойи муборак булсин юртдошларим.

Aesthetic_mee_pg
Автор

Домла Оллох рахматига Томин жаннатда касрлар ато этсин амин Амин Амин

muyassarxon
Автор

Ruza ulug oy barchamizga muborak bulsin. Tutgan ruzalarimizni الله qabul kilsin omin

marjonamumtoz
Автор

Отаийзга рахмат домла жуда тугри изох бердийиз оллохим барчамизни килган ибодатларимизни оллох кабул айласин омин.

БаходирМеносманов
Автор

Домла Аллох сиздан рози булсин, рахмат сизга. Кани эди хамма домла сизга ухшаб кунгил кутарса.

zaharchamuratova
Автор

Хаммамизни рузамизни кабул килсин оллох.

kuzmunchogimtv
Автор

1 чи Кун рамозон ойини сейшанба тонги Муборак болсин

yulduzashurbaeva
Автор

Едламаганманда шунинг учун илтимос эшитмокчи эдим. Аллох рози булсин

СайёраДавранова
Автор

Ассолому алайкум, муборак рамозон фарзларини бажариш хаммаларимизга насиб килсин, хонадонларимизга файз барокат, ахли оиламизга омонлик, офият, фарзандларимизга Бахт саодат, эл юртимизга тинчлик, осайишталик ато этсин яратган Эгам, Амийн.

nodirbekjumaniyozov
Автор

Оллохим барчамизни тутган рузаларимизни Кабул айласин тутолмаганларни уз назаридан четда колдирмасин панохида асрасин

НазимаАхмедова-ях
Автор

Хаммамизга Руза муборак булсин, шунака зор тушунтирганларки, номозни хам укиниси келади, илохим Оллохим рущвмищни номозимизни даргохида Кабул Кисин🌷🌹💐

КаталеяАлиева
Автор

Ассалому алейкум сахарликка уйгонганлар Рамазон ойи Муборак булсин 🤗🤗🤗🤗🤗🤗🤗🤗🤗

СухробжонХоджаев