Шавкат Мирзиёев илк марта ўзбекистонлик журналистларга интервью берди ва саволларга жавоб берди

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифида навбатдаги манзил «Ишга марҳамат» мономаркази бўлди. Давлат раҳбари бу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди.
Шу ой бошида Фарғонага ташрифдаги учрашувдан фарқли равишда, президент бу гал журналистларнинг саволларига ҳам жавоб берди.
«Биринчи навбатда, кадрлар масаласи. Бу жуда чуқур тизим, муаммолар жуда кўп. Энг қуйидан бошлашга тўғри келади. Оддий мактабгача таълим муассасалари билан таъминлаш даражамиз ҳам 15 фоизга тушиб қолганди. Тошкентда бу йил 100 фоиз бўлади. Наманганда 11 фоиз бўлган бўлса, йил якуни билан 45 фоиз бўлади. Ҳозир боғчаларни йил сайин кўпайтириб боряпмиз.
Халқ таълимида ҳам жуда кўп ўзгаришлар бўляпти. Олий таълим муассасалари сони 47тадан 130тага етди. Буларнинг ҳаммаси яхши кадрларни тайёрлаб олиш учун қилиняпти. Ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасаларини жалб қиляпмиз.
Вазирларни тез ўзгартиряпман, сабаби шу – аравани торта олмаяпти. Демак, биринчи масала бу – кадрлар.
Бизнинг оёғимизга кишан бўлаётган иккинчи муаммо – бу коррупция. Қандай қилиб бу коррупцияни жиловлаш керак? Нима қилсак, халқнинг мулкини, машаққатли солиқлар билан йиғилган маблағни асраймиз? Мана, кўряпсизлар, ҳар ҳафта камида икки марта катта коррупцион ҳолатлар ошкор қилиняпти. Мен ўзим бу муаммо ечимини жуда хоҳлайман. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги туздик, қарорлар чиқаряпмиз, қатор тармоқларни «коррупциясиз тармоқ» деб эълон қилдик. Мунтазам кураш олиб боряпмиз. Лекин барибир ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Афсуски, бу ҳам жуда жиддий масала ва доимий эътиборни талаб қилади.
Учинчи масала бу жойлардаги раҳбарларнинг ўша ислоҳотлар моҳиятини тушуниб етмаётгани. Бу ҳам халқимизни кўп ўйлантиради.
Айтишингиз мумкин, ўша раҳбарларни сиз ўзингиз амалга қўясиз-ку, деб. Мен масалан битта ҳокимни тавсия қилгунча камида ўн кишидан биттасини танлайман. Узоқ вақт билимга эътибор бермаганимиз туфайли кадрлар масаласи шундай, бунинг ечими вақт талаб қилади.
Бу саволингизга мен вақти келиб бошқача жавоб бераман. Саволдаги масалалар ечими учун вақт керак, сизларнинг ҳам ёрдамингиз керак. Оммавий ахборот воситалари ходимлари – менинг ёрдамчим. Мавжуд муаммоларни рўй-рост ёритишларинг керак», – деди давлат раҳбари.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Бу журналистлар хаммаси филтирланган ва маддохлар. Журналистлар билан учрашув бунақа тартибда Бўлмайди. Берилайотган саволдан билиниб турубди театирлаштирилган....

erkinjonsidiqov
Автор

Сайлов олди ишларда 4 йил бугун хам кулимизга пуч ёнгок берган

omonatomonat
Автор

Биронта журналист газ свет качон яхшиланади деб савол беролмайди

ЭркинУмаров-эш
Автор

Кредит фоизини туширинг Приздент бобо! Халк одамдай яшасин! Курук гап нима фойда! Халк кийналиб кетди.

boburisroilov
Автор

Омад омад ва яна омад...
Барча рахбарларимизга ва халкимизга Аллохни узи инсоф иймон ато этсин..

donyorabdusaidov
Автор

Урток Президент сиз картошка ва карам бозорни ракобат килдирманг. Ишлаб чикаришни яьни мошина ишлаб чикаришни, енгил саноатни, озик овкат саноатини ва бошка шунга ухшаш саноатларни ракобатга куйиб беринг. Давлатни картошка ва карам ракобати билан ривожлантириб булмайди ахир. Хозир у нарсаларни детсаддаги болам хам билиб колганку. Озгина серезно булинг.

misterben
Автор

Ajoyib. O'zi bu tashrif juda ko'p unutilmas lahzalarga boy bo'ldi👍👍👍👍👍

davronarziev
Автор

Сайлов олди эртаклар буляпти Халк билан куришип нма муаммо деп суранг халк айтади

НодирбекМаргилондан
Автор

Шавкат мирзиёев узбекские гарбачов...🗣️🗣️🗣️🗣️

АбдусалимИсмаилов
Автор

Расторможкани олиб ташласин еки камайтиринглар барака топгарлар! Биз хам мошина минайлик! Биздаги мошиналарни олишга кучимиз етмайди!

boburisroilov
Автор

Moltsi bir bor ekan bir yo ekan
Uylar sovuq ekan
Dolwi

nurbekadamov
Автор

Rossiyadagidek prezdent xalq oldida jurnalist blogerlar oldida pramoy efirda savolarga xalqga javob bersa shundagina ishonsa bo‘ladi bu quriq oldi qochdi gaplar

dadaxonsaidov
Автор

Борингизга шукур омон бу́линг жаноб Президент!!!

ЗокирАбдурахманов-ющ
Автор

Мустакил болгандан бери наманганда йоллор тогриланмаган бундан кейин хам тогриламайди курик вадалар берлмасин

ЭлмуродШермахамматов
Автор

Бугун Уй жой налоги келди 500минг атрофида олдин 200мингдан сал зиед эди кандай?бу кетишда каекка борамиз

Xorazm
Автор

Путинга ухшаб конкрет гапирса экан, хамма койил колса.У килишимиз керак, бу килишимиз керакдан хамма чарчаган.Хозир халлка кесиб гарирадиган, каттик талаб киладиган асосийси монополистлар эмас халкни тарафини олдиган президент зарур.ШМ да бу хислатларни курмадик.

МирумирМирумир-тх
Автор

Islohotladan charchamanglar Hudoni o'zi kuch quvvat bersin!

qahramontillayev
Автор

Каранг канака савол беряпти бу МАНЖАЛАКИ журналистка, БУЮУК ТАШРИФ эмиш. Бор кишлокларга, узини ёкиб юборган аёлни ишини текшир, у аёлни болаларидан хол-ахаол сура.

КиевСтар-шш
Автор

Сурхандаре га хам боринг блогерларди камаятибди хокимла.

ФарходТурсунов-пы
Автор

Отиш керак эртаклар жонга тегди халк танласин урток призидент

QuranTV-lvzh