Бидъат ва ҳаво аҳлидан эҳтиёт бўлинг!

preview_player
Показать описание
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Бидъат ва ҳаво аҳлидан эҳтиёт бўлинг!

Қиличга даъват қилиш, яъни фитна(га даъват деганидир). Шундай қилиб бу мусулмонлар орасида урушни олиб келди, калималарини парчалади (яъни бирликларини парчалади). Бу фақатгина мўътазила, хавориж ва бошқалардан ташкил топган ҳавои нафс аҳлидан келди. Ана ўшалар фитна сабабчиларидир, мўътазила, хавориж, рофиза ва бошқалар. Фитналар улардан бошқасидан келмади, улардан бошқаси сабаб бўлмади. Ким Усмон розияллоҳу анҳуни қатл қилди? Ким Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни қатл қилди? Шундан кейин мусулмонлар орасида ким фитна (алангасини) ёқди? (Бунинг ортида ким турибди?) Фақат улар, ҳавои нафс аҳли. Ким Маъмун ва ундан кейин келганларни аҳли суннага қарши фитналарга гижгижлади? Ҳатто (иш шу даражага етдики) улар имомлари Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳни тортишди. Улар у кишини уришди ва қамашди. (Бунинг ортида ким турибди?) Фақат улар, ҳавои нафс аҳли. Ким шайхулислом Ибн Таймияни қамади? Ҳатто у киши қамоқда вафот этдилар, раҳимаҳуллоҳ. (Бунинг ортида ким турибди?) Фақат улар, ҳавои нафс аҳли. Шундай экан биз улардан эҳтиёт бўлишимиз керак! Чунки охир оқибат уларнинг ёвузликлари мусулмонларнинг калималари (яъни сафларини) парчаланишига ва мусулмонларнинг валиюл амрларига қарши хуруж қилишликка, мусулмонлар жамоатининг парчаланишига олиб боради. Шундан сўнг улар ягона уммат бўлиш ўрнига фирқа ва аҳзобларга бўлиниб олишади (улар шуни мақсад қилишади). Ҳа (шундай).

Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф

Ислом умматининг бидъатчиларга нисбатан тутган ўрни

Салаф уламоларининг бидъатчилардан эҳтиёт бўлиш ҳақидаги ўгитлари

Бидъат аҳлига муносабат
Рекомендации по теме