„Аёллар дафтари“ орқали тадбиркорга айланган китоблик аёл ҳикояси

preview_player
Показать описание
Китоб туманидаги „Гулистон“МФЙ яшовчи Муҳлиса Воитова вақтинчалик ишсизлиги сабаб „Аёллар дафтари“ рўйхатига киритилди ва унга имтиёзли равишда 17 миллион сўм кредит ажратилди. У ушбу маблағларни паррандачилик соҳасига йўналтирди ҳамда ўз хонадонида 500 та товуқ олиб боқа бошлади. Орадан 4 ой ўтиб, товуқлар сони 1500 тага етди. Орттирилган даромад ҳам шунга яраша. Қаҳрамонимизнинг айтишича, у бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас, аксинча турмуш ўртоғи билан биргаликда паррандачилик тармоғини янада ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилган ва бу йўлда унга кўмакдош бўлган барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этмоқда.
Рекомендации по теме