Тўлқин Эшбек Тошкент амалий фанлар университети талабаларига ўқитувчи нуфузи ҳақида фикрини айтди

preview_player
Показать описание
Тошкент амалий фанлар университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, адабиёт соҳасидаги Усмон Носир мукофоти лауреати, журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, “Дўстлик” ордени ва қатор кўкрак нишонлари соҳиби Тўлқин Эшбеков билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Университет ректори маслаҳатчиси Бахриддин Маҳмудов, декан Аброр Хидиров ва бошқалар ардоқли адиб ва публицист Тўлқин Эшбек ижодий фаолияти ҳақида сўз юритдилар.
Таъкидланганидек, Тўлқин Эшбек 1963 йил 1 июнь куни Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Журналистика факультетини тамомлаган.
У “Таҳририят ишини ташкил этиш” (2001), “ОАВда реклама санъати” (2003), “Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари” (2009), “Мафкура майдонида ахборот-психологик хавфсизлик” (2011), “Ахборот-психологик хавфсизлик: назария ва амалиёт” (2013) ўқув қўлланмалари, ҳаммуаллифликда “Жаҳон журналистикаси тарихи” (2008), “Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик” (2013) дарсликлари ва “Журналистика, маънавият, жамият” (2010) рисоласи чоп этилган.
Ижодкор “Жигарбандлар” (1992), “Шабада эсган кун” (1993), “Қишлоқлик бола қиссаси” (1994), “Жайдари ҳангомалар” (1996), “Адашган қиз қисмати” (2000), “Ҳаёт карвонлари” (2005), “Самарқанд фарзанди” (2020), “Олимнинг беқиёс олами”(2020), “Ўзбекнинг ёмони бўлмайди” (2020), “Икки аср одами” (2022), «Коррупциясиз ҳаёт завқи» (2023) тўпламлари муаллифи.
Учрашувда Тўлқин Эшбек “Китоб – ёшлар қаноти” мавзуида сўз юритди.
Қизиқарли ўтган учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мухтасар жавоблар олдилар.

Ориф Тинибеков,
Тошкент амалий фанлар университети доценти

2023 йил 8 июнь
Рекомендации по теме