Ўзбекистонни 16 йил муқаддам тарк этган диндор Покистонда ушланди

preview_player
Показать описание
Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Шофрикон туманидан бўлган Ҳазрат Жўраев ўтган ой Покистоннинг Балужистон вилояти Гвадар округида полиция томонидан ҳибсга олинди. Ҳозирда Гвадар округи суди Ўзбекистон фуқаросини Покистонда ноқонуний истиқомат қилганлик айблови билан ватанига депортация қилиш масаласини кўриб чиқаётир. Ҳазрат Жўраевнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган-берилмагани Озодликка маълум эмас.

Қамалиш қўрқуви ва қочиш
Гвадардаги қамоқхонадан туриб, Озодлик билан телефон орқали суҳбатлашган 51 ёшли Ҳазрат Жўраев Ўзбекистонда диний ташвиқот билан шуғуллангани ва Тошкентда 1999 йил февралида юз берган портлашлар ортидан қамалишдан қўрқиб, Ўзбекистонни тарк этганини гапириб берди.

“У портлашларга менинг ҳеч қандай қўлим йўқ эди. Лекин, шундан кейин қаттиқ қийинчиликлар бошланди. Мени милицияга бир неча марта чақиришди. Охирги марта чақирганида начальник милция айтдики, агар Бухорода бирон гап бўладиган бўлса, биринчи бўлиб сизни олиб кетамиз, деди. Кейин мен қамалишдан қўрқиб, қочиб келдим”, дейди Ҳазрат Жўраев.
Рекомендации по теме