filmov
tv
Муҳожирлар юристи: Янги қоидалар “амнистия қилинди” дегани эмас!

Показать описание
18 апрель куни Россия президенти Владимир Путин хориж гражданларига берилган ишга рухсатнома, регистрация, визалар муддатини автоматик тарзда 15 июнгача узайтириш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Кремль расмий сайтида шанба куни эълон қилинган ҳужжатга кўра, ҳар қайси иш берувчи хориж гражданларини патентсиз ишга қабул қилиши мумкин. Шу кундан бошлаб, мигрантларни депорт қилиш ва олдин берилган миграция ҳужжатларини бекор қилиш тақиқланади.
Олдинроқ қатор ташкилотлар, сиёсатчилар ва ҳуқуқ фаоллари Россия ҳукуматидан патент тўловлари ва регистрацияни вақтинчалик тўхтатиб туриш талаби билан чиққан эди. Россияда “ўзини яккалаш” режимида қолаётган минглаб муҳожирлар кутган бу қарор тафсилотларини Озодликка миграция масалалари бўйича юрист Ботиржон Шермуҳаммад изоҳлаб берди.
(В.Путин бу қарорни имзолашидан бир неча кун олдин юрист Ботиржон Шерматов ҳуқуқ фаоллари ҳукуматга махсус мурожаатнома билан чиққани, бироқ “патентлар ҳозирча бекор қилинмади”, деган эди).

Комментарии