Асакада бюджет ходимлари аҳолидан коммунал тўловлар ва мулк солиғи йиғишга сафарбар қилинди

preview_player
Показать описание
Андижоннинг Асака туманида бандлик, ижтимоий таъминот, коммунал хизмат, банк, солиқ идоралари ходимлари аҳолидан мулк солиғи ва коммунал тўловларни йиғишга мажбуран сафарбар этилди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган асакалик бюджет ходимларининг айтишича, туман ҳокими 10 октябрь куни махсус йиғилиш ўтказиб, қарздорликни тугатиш учун юқорида тилга олинган ташкилот ходимларини маҳаллама-маҳалла юриб, аҳолидан мулк солиғи ва коммунал тўловлар бўйича қарзларни ундиришга жалб қилган.

Асака тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мутасаддиси туманда қарздорликни тугатиш ва бюджетга тушумни ошириш бўйича ҳар бир ташкилотга топшириқ берилганини тасдиқлади.

Аскадаги "Ҳамкор банк"нинг исми ошкор этилишини истамаган ходими ўзига бириктирилган ҳудуддаги табиий газ, сув ва электр энергияси бўйича коммунал тўловлар ҳамда мулк солиқларини йиғиш учун жавобгар этиб қўйилгани, банкдаги иши қолиб маҳалла оқсоқоллари билан эрталабдан уйма-уй юриб қарз ундиришга мажбур бўлаётганини айтди:

- Куни билан уйма-уй юрамиз, ярим кечаси туман ҳокими ўтказадиган мажлисда қанча ундирилгани ҳақида ҳисобот берамиз. У ёқда банкдаги ишларимиз қолиб кетяпти. Режани бажармаганларни эса ҳоким ҳаммани олдида турғизиб, сўкяпти, уялтиряпти.

Асака туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими ҳам аҳолидан қарз ундиришга жалб этилганини Озодликка айтди:

- Бюджетда пул йўқ, маошларнинг вақтида берилиши ана шу тўловларнинг йиғилишига боғлиқ, деб тушунтиряпмиз. Нафақаларни вақтида оламан, десангизлар қарзларни вақтида тўланглар, деб айтаяпмиз.

Қарз ундирувчилар гуруҳига маҳалла фаоллари ҳамрохлик қилмоқда.

Асака туманидаги "Қайрағоч" маҳалла фаолларидан бири қарз ундиришга нега шунча одам сафарбар қилинганини бундай тушунтирди:

- Ҳозир туманда қарздорлик кўп, одамлар солиқларни вақтида тўламаяпти. Нега шунча одам қарз йиғишга жалб қилинди, деяпсиз, чунки солиқ идорасидан битта ўзи борса бермаяпти-да. Шунга пенсия жамғармаси, бандлик ва биз бориб тушунтириш ишларини қиляпмиз-да. Биз ҳар бир хонадонни биламиз , "15инчидан ошиб кетади, қарздан қутулинглар", деб тушунтирамиз.

Асака туман ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мутасаддиси туманда аҳоли қарзини ундириш бўйича 10 октябрь куни мажлис ўтказилгани ва ҳар бир ташкилотга бу бўйича топшириқ берилганини тасдиқлади.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Хам ишлайди хам гадойлик килади ким давлатдан карз булса уй жойини тортиб олиб узларини отиб ташлайди бу кетишда

xamidjamolov
Автор

Улпончилар(миб) ходимлари етишмай колибдими, маош берилишини уйлабдими каранг сиесатни улпон йигишни халк фойдасига буриб юборишини биратула конини хам суришга докторларни сафарбар килишсин .

ЭркинМенглиев-км
Автор

Миб корни катта булиб колибдими? Прездентни хеш авлодларига хам солих олинглар хокимларни уйидан хам олинглар кани мени юборса эди биринчи Саидахонни уйига борар эдим солих олишга хокимни уйигаям

ЯнРобен
Автор

Hokimlarni. Hokimiyat hodimlarini bo'shatib chet eldan ishchi olip kelish kerak. Bular majlisboz bo'lib koldi.

rubikrubi
Автор

Масхарабозлар хукумат да туравер ар экан бунака кулгили вокеалар булаверади.

ОттофонБисмарк-ию
Автор

Карантинда сураме туришсин камунал толовларди

СарварМундизов
Автор

Асакада Чунтак чойхона уйнашади Асакачасига.

ДавронСувонов