СУРНАЙГА КОЙИЛ УЗБЕК ТУЙЛАРИ БОШКАЧАДА.

preview_player
Показать описание
Каналга мехмон булганлар обуна булишни унутманг.
Мурожат учун канал админи +998 97 955 4242.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Яхши инсон касидаси ЗУР бупти омад бор булинг

elmomar
Автор

Сурнай навосини севадиганлар юзга кириб туй куришсинлар

ОлимбековШорипов
Автор

Сурнай бу асирий новодир асрдан асрга уланади сурнай новосини эштганимизда юрагимизни ларзга солади масквадан салом узбегим туйига етадигони йук

ФарогатЭргашева-хх
Автор

Сўнги вақтларда интернет тармоқларида келин-куёвнинг бир гуруҳ йигитлар орасида, ношаръий кийимларни кийган ҳолатда вальс тушган видеоси кенг тарқалиб кетди. Мусулмонлар учун шармандали бўлган бундай ҳолатни кўриб, йигитга ҳам, қизга ҳам, уларга тарбия берган оиласига ҳам ачинасан киши. Энг ёмони эса тўйхонада уларнинг рақсларини томоша қилиб, келинга шаҳват билан термулаётган ширакайф куёвжўралар, тўйхонада қарсак чалиб турган қизлар ва ёши катта аёлларнинг борлигидир. Бундай тўйларни оддий ҳолатдай қабул қила бошлаган жамиятимиз эса биз мусулмонларнинг фожиасидир.

Тўйхоналарда очиқ-сочиқ кийиниб, номаҳрамлар орасида бемалол юрган муслима аёллар, эътибор беринг, Роббимиз Ўз Каломида бизга нима дейди: “Сен мўминаларга айт: “Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлганлар бўлса (майли)” (“Нур” сураси, 31-оят). Бугун сизлар Аллоҳнинг буйруқларини бир четга суриб қўйиб, ўз эрларингиз учун ҳам эмас, кўчадаги бегоналар учун зийнатланмоқдасиз.

Тўйларда бемалол ичиб, кайф-сафо қилишдан қайтмайдиган, аёл-қизларга суқланиб боқишдан ўзини тиёлмайдиган мусулмон эркаклар, билиб қўйинг, Роббимиз бизга нима деган: “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (“Моида” сураси, 90-оят). Шунингдек Аллоҳ таоло “Нур” сурасида “Сен мўминларга айт: “Кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар”, дея номаҳрамларга назар солишдан қайтармоқда.

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг амрлари сизга ўйинчоқ бўлдими? Ахир шармандаларча қилаётган тўй базмингиздан бироз аввал, ана шу Роббимизнинг буйруғи ила пок никоҳ аҳдини боғладингиз-ку, Қуръон оятларини тиловат қилиб, Аллоҳдан янги оилага бахт-саодат сўрадингиз… Энди шу оилани Аллоҳ ҳаром қилган, катта гуноҳлар билан бошламоқчимисиз?

Аллоҳ таолонинг нафсингизга ёққан, осон туюлган буйруқларини қабул қиласиз-у, шайтон сизга зийнатлаб қўйган фаҳш ва ҳаромлардан қайтмайсизми? Никоҳ аҳдини боғлайсиз, вафот қилса жаноза намозини ўқитасиз, туғилганида азон айтиб, исм қўясиз, лекин авратингни беркитиб юргин, намоз ўқи, ароқ ичмагин деса, судхўрлик ва зино қилмагин деса рад қиласизми? Мусулмонлар шундай бўладими? Йўқ асло, ундай бўлмайди. Аллоҳ ва унинг Расулидан очиқ-ойдин буйруқ келганида мўмин-мусулмонлар фақатгина “Эшитдик ва итоат этдик” дейдилар. Аллоҳнинг бир буйруғини олиб, бошқасини қўйиб қўймайдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир” (“Бақара” сураси, 208-оят). Тушуняпсизми, Исломга тўлиғича киринг, демоқда Роббимиз.

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Уч тоифа одамлар ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар: даъюслар, эркакшода аёллар, хамр (маст қилувчи нарса)га муккасидан кетганлар” (Табароний ривояти).

Тасаввур қиляпсизми, сиз бундай шармандали базм ва тўйларда шафоатгўйимиз, доимо рост сўзловчи суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларида келган, жаннатга кирмайдиган учала тоифани ҳам бир ерга жамлаб қўйдингиз. Тўйхонада ўтирган, аёл-қизларини очиқ-сочиқ юришига индамай, қувониб ўтирганлар даъюслар ҳам шу ерда, тўйхонанинг ярмидан кўпини эгаллаган маст-аласт эркаклар, ҳаттоки ичувчи аёллар ҳам шу ерда. Ҳадиси шарифда келган учинчи тоифа ўзини эркакларга ўхшатувчи, сочларини эркаклардек кесиб олган, давраларда ҳаё ва ибони бир четга суриб қўйиб эркакшодалик қилаётган, тинмай рақсга тушаётган аёллар эса нафақат тўй-базмларимизда, балки ҳамма жойда кўпайиб кетди. Бундан ташқари, бундай тўй базмлар яна қанчадан-қанча гуноҳларга сабаб бўлмоқда: фарз намозлар ташлаб қўйилмоқда, вақт, маҳсулотлар ва пуллар беҳуда исроф бўлмоқда, мўминлар бир-бирини ғийбат қилмоқда, иймонларга дарз кетмоқда… Эҳҳҳ, наузибиллаҳ.

ЖалолиддинБекмуратов
Автор

Шунчаки бир гап мазза киламан шу садон ешитсам

БунедЭргашев-яъ