Шахс ўз турмуш ўртоғини калтаклаганлиги ва ҳақорат қилганлиги учун жазо турлари маълум қилинди

preview_player
Показать описание
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2021/2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оиладаги камситишлар бўйича келиб тушган мурожаатларнинг 85 фоиздан ортиғи хотин-қизларнинг камситилишига тааллуқлиги айтилди.

Эндиликда янги қонун билан оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. Эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса ёки таҳқирласа, қўрқитса, яқин қариндошлардан ажратиб қўйса қилмишнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Масалан, шахс ўз турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр қимматини таҳқирлаганлиги ёки ғаразли ниятлар билан калтаклаб, оғир тан жароҳати етказганлиги учун озодликдан маҳрум қилинади.
Рекомендации по теме