filmov
tv
Шайх содик самаркандий. Сиз Аллоҳни кимга алиштирябсиз
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/z38HFXZNN0U/maxresdefault.jpg)
Показать описание
Чақимчиликнинг ҳаромлиги ва ундан огоҳлантиришлар.....
__________________
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман.
(Имом Муслим ривояти).
«Саҳиҳайн»да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: ««Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка ёки Мадина (қўрғонлари) деворларидан бир девор ёнидан ўтаётиб қабрларида азобланаётган икки кишининг овозини эшитдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу иккиси азобланаяпти ва (лекин бу) гуноҳ (кўринишидан) катта эмас» дедилар. Кейин: «Бироқ, (у катта гуноҳдир) улардан бири бавлидан (сийдигидан) сақланмас эди, иккинчиси чақимчилик қилиб юрарди» дедилар. (Муттафақун алайҳ).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларга бўҳтон нималигини айтиб берайми? У чақимчилик қилиб, одамлар орасида гап ташишдир»
(Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Чақимчилик – яъни одамлар орасида бузғунчилик мақсадида бўлсин, роҳатланиб вақт ўтказиш учун бўлсин, гап ташиб юриш гуноҳи кабиралардан бўлиб, у сабабли кишилар ўртасида адоват ва юзкўрмасликлар вужудга келади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан огоҳлантирганлар ва бундай жирканч иш билан шуғулланишнинг азоби қаттиқ эканидан хабар берганлар.
====////====////====////====////====////====////===
Тавбадан чалғитувчи гуноҳлар
1. Гуноҳни кичик санаш:
Билол ибн Саъд айтади: Хатонинг кичиклигига қарамагин, кимга осий бўлишинга қарагин. (Байҳақий, Шуъаб, 5/430).
2. Орзуни кўпайтириб тавбани ортга суриш:
Яҳё ибн Муоз айтади: Одамларни узун-узун орзулари тавбадан тўсиб қўйди. (Заммул ҳаво, 1/216).
3. Тавбасиз Аллоҳнинг кечиришига қуруқ умид қилиш:
Абу Али Рузборий айтади: Ғурурнинг турларидан бири: сен ёмонлик қилсанг ҳам, сенга яхшилик келиб турса, ғурурланиб гуноҳларни ҳам кечириб ташлайди-да, деб қуруқ умид қилиш билан тавбани писанд қилмаслигинг. (Заммул ҳаво, 1/187).
4. Гуноҳларга беэтибор бўлиб ғафлатда қолиш:
Муҳаммад ибн Юнус айтади: Зуҳайр Болийнинг олдида эдик, эй Абу Абдураҳмон, бирор васиятингиз борми? - дедик. У: Ҳа, ғафлатда қолиб Аллоҳга тутилишдан эҳтиёт бўл, деди. (Байҳақий, Шуъаб, 5/338).
5. Яхши амаллар билан ғурурланиш:
Ибн Аъвн айтади: Амалларга кўп ҳам ишонмагин. Ахир сен - уларни Аллоҳ қабул қилдими ёки йўқ, билмайсан-ку! Гуноҳларингдан ҳам хотиржам бўлмагин. Уларни ҳам амалларинг сендан ювганини ё улар ҳали ҳануз турганини билмайсан! Амалларинг ғойибда энди. Аллоҳ уларни қаерга ёзганини ҳам билмайсан сижжийилгами ёки иллиюнга?!
(Байҳақий, Шуъаб, 5/467).

Комментарии