Хива Туман Тиббиёт Бирлашмасидаги Куз Буямачилкларими?

preview_player
Показать описание
Хива Туман Тиббиёт Бирлашмасидаги Куз Буямачилкларими?
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

ТИББИЁТ ПУНКТЛАРИ ФАОЛИЯТИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Ижтимоий тармоқларда “Хива Туман Тиббиёт Бирлашмасидаги Куз Буямачилкларими?” сарлавҳали видеохабар тарқалди.
Хабарда келтирилган ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганилди.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш мақсадида Хива туманининг олис ва чекка ҳудуди бўлган 10 та маҳаллада тиббиёт пунктлари ташкил қилинган. “Қорақум” маҳалласида жойлашган тиббиёт пункти шу ҳудудда истиқомат қилувчи 1151 нафар фуқарога тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Ушбу маҳалла тиббиёт пунктида 0, 5 ставка оила шифокори, 1 ставка тиббий бригада ҳамшираси, 0, 5 ставка амалиётчи хамшира хизмат кўрсатади. Оила шифокори 2023 йил 6 сентябрь куни график бўйича Қорақум маҳалла тиббиёт пунктида эмас, 44-сон оилавий поликлиникада қабулда бўлган. Амалиётчи хамширанинг иш вақти график бўйича соат 14:00 да бошланган. Тиббий бригада ҳамшираси маҳаллада яшовчи фуқаро И.Қ.нинг аҳволи ёмонлашганлиги сабабли телефон орқали бўлган чақирув бўйича ушбу ҳонадонга борган ва фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, бепул дори-дармон билан таъминлаган. Аҳволи яхшилангунга қадар бемор ёнида бўлган. Шундан сўнг маҳалла тиббиёт пунктига қайтиб борган. Қорақум маҳалла тиббиёт пункти фаолият кўрсатиб бошлаган вақтдан бошлаб бирор марта ҳам ушбу маҳалла тиббиёт пункти фаолияти устидан аҳоли томонидан эътирозлар бўлмаган.
Хива туман Отажон тўра маҳалласида жойлашган тиббиёт пункти ушбу маҳалланинг 240 нафар аҳолиси истиқомат қилувчи ҳудудига тиббий хизмат кўрсатади.
Штат меъёрларига асосан ҳар 2000 аҳолига 1 ставка оила шифокори, ҳар 1000 аҳолига 1 ставка тиббий бригада ҳамшираси ва 0, 5 амалиётчи ҳамшира ажратилиши кўрсатилган. Штат меъёрлари тўғри келмаганлиги сабабли ушбу маҳалла тиббиёт пункти оила шифокори, тиббий бригада ҳамшираси, амалиётчи ҳамшира билан тўлиқ таъминланмаган. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида график бўйича шифокор ва ҳамширалар маҳалла тиббиёт пунктига юклама асосида беркитилган. Блогерлар тиббиёт пункти ҳолатини ўрганиш учун ташриф буюрган вақтда оила шифокори Б.Аллаберганов соғлигидаги муаммо сабабли УТТ текширувидан ўтиш мақсадида кетганлиги маълум бўлди. Иш жойида бўлмаганлиги сабабли оила шифокори Б.Аллабергановга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси ва тиббиёт пунктлари мутасаддиларига фаолиятни талаб даражасида йўлга қўйиш юзасидан зарур топшириқлар берилди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

XALQORASIDAA
Автор

Novi dasangizlaram qoraqum xamshiralarina raxmat oljak vaqtingdam birinichni yardama tayyor bilmayanlani kozzi kor boladi

otabekotaboyev
Автор

Хамширала духтирло яхши ишлап дурипдило. Вуннан ортик нишатсинла

ShahriyorRajabboyev-hf
Автор

Yolg'an gap hamma voh ochilip duror adi mani qizlarim kasal bo'lganda yordam barganlar hamisha.raxmat hamshiralarga ishlariga omad

azamatmahsaripov
Автор

Духтирлоро умуман осилмо. Узи шундом духтирлони ера урип тошодингизло

gulommatniyozov
Автор

Коракум халки медицина сохасидан мамнун эътиборинг учун Хамшираладан шод хурсанд халк

gulomjonsiddiqov
Автор

КВП хамширадарини тиними йук дори таркатган биринчи ёрдама югурган гарак булса ишдан кейинам ховар олиб юридила рахмати шуми худодан куркингла

MexribonAbdukarimova
Автор

Оллох панохида асрасин 🤲🤲🤲🤲🤲🤲 мана коропцияга корши курашиш олга

jorabekatamurov
Автор

Ассалому алайкум манимча бу ерда ишчи яни УАШ етишмайди хамма жойларга да шу муамо хеч Ким УАШ булиб ишламайди иши кийин

RuslanNurllayev
Автор

Рахбарни киладиган иши доллор олиб ишга олиш БН банд

rimadoma
Автор

Рахмат бизладам боракан яхши маммолони гаплидон одамло ишларингизга омад

Илья-деб
Автор

Ассалому алайкум ман тиббиётдан мамамнунман дори дармон бн таминлаб дурибдило

Guliston-tjte
Автор

Исаев 30 йилки одомни бушатиб сани одомингни иша олмаса аламингнан шу Коракум
Соётлора бориб гап топасанми Шер фойдаси йук нафсинг учун бу ишларинг халк учунмас Шер давлениянг чикиб иш топма

gulomjonsiddiqov
Автор

Урганч шахар 1 паликлиникага юрагим огриб борганман врачлар жойида йук сурасам иш вакти тугади бу эски график дейишди

ЖуробекАбдукаримов
Автор

Шу коракума борадон йулном туширингла ахир дошини

umidbektilaev
Автор

дунёдаки инсонлар космик кема ясаб ойга учжак будиб юрипти. бизани олимла кут пойлаш билан овора. энг глобол муаммомиз шу ади билмин юрипмиз акан. инди узбекистон ривожланиб гетса гарак шу контенера 2 доктор галиб утирса. 😂😂😂😂
бир туда УЛОКЧАЛАР ЭЧКИ булишга харакат килятирлами😅😅😅😅😅

booss...
Автор

Шерзодбек чикишларнгиз Зур халкка ердам беришдан чарчаманг

rimadoma
Автор

Вой вой хивамизда хам шундин КВП ЛА БОМИКАН

УмидЖуманазаров
Автор

Касалхонага кирган касал у́либ чикишни инди билдим чунки Олий тойиболи духтирлар ишлайди экан музеи нуткига тишмайди экан

БекБек-зт
Автор

Хива докторлорина иши тушмасин хеч кимни

АлишерАхмедов-гм