Хоразм ғурури ва ифтихори - Хоразм чўгирмаси тарихи | Qadriyatlar beshigi

preview_player
Показать описание
"Қадриятлар бешиги" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Хоразмда бош кийим давлат, ғурур, ифтихор рамзи саналган, шунинг учун бош кийимни бирор кимса билан алмаштириш ёки бировга бериш мумкин бўлмаган. Отанинг бош кийими фақат унинг ўғлига берилган. “Оёғингда маҳсинг бўлмаса ҳам бошингда чўгирманг бўлсин”, деган кексалар. “Қадимда фарзанди юзини ерга қаратган ота чўгирмадан маҳрум қилинган, бу эса унинг элот (маҳалла)да яккаланиб қолишига олиб келган”. ХХ аср бошларида Хоразм аҳолиси ўртасида бошяланг юриш одобдан ҳисобланмаган. Қариялар ҳатто кечаси ухлагани ётганларида ҳам юмшоқ читдан, ичига пахта солиб, астар қилинган конуссимон бош кийим - тўппи (шабпўш) кийиб ётганлар. Бу каби бош кийим Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам учрайди.
Ўзбек дўппиларининг Чуст, Марғилон, Андижон, Шаҳрихон, Қўқон, Тошкент, Самарқанд, Ургут, Бухоро, Бойсун, Дашнобод, Шаҳрисабз, Косон, Хива, Лақай, Бахмал, зар, ола, гиламнусха, ироқи, арақчин каби турлари маълум. Ўзбекистон тарихи музейида турли даврларга тегишли бўлган 260 дан ортиқ дўппи мавжуд. Беҳистун қоятошларига ўйиб туширилган (бўртма) одам суратларининг биридаги бош кийим қадимги хоразмийлар бош кийимларига жуда ўхшаб кетганлигини кўриш мумкин. Зеро қоя ёзувларида Доро буйруғи билан бўйсундирган халқлар орасида саклар, сўғдлар қаторида хоразмийлар ҳам тилга олинган. Х асрда яшаб ижод этган муаррих ал-Мақдисий Хоразмдан четга олиб чиқиладиган моллар рўйхатида хоразмликларнинг чўқмор телпаги ҳам борлигини, Хуросоннинг ҳар бир шаҳрида маҳаллий аҳолидан ўзларининг чўқмор телпаклари билан ажралиб турувчи кўплаб хоразмликларни учратиш мумкинлигини айтиб ўтади. Демак, Хоразмда чумакли таҳя деб аталувчи конуссимон дўппи тури ҳам қадимий бош кийим бўлиши мумкин.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Шокиржон утиришинг" оллох рахмат килсин акангни утиришига ухшиди, "ишларинга ривож, оиланга бахт тилайман ишингни баракатини берсин, ота корини тутган инсон бахтли инсон .

НАЗАР-бАП
Автор

İshingizga omad desam 2 3 oylik qozilarga rahmim keladi.

rustammansurov
Автор

Огалар бир кеча араб ширвондан, бир ёр савдосила ёрай тушдимда галдим.Айб айламанг дустлар мани галда деб, бир ёр савдосила ёра тушдимда галдим.Огалар касб корингизга барака.

faxriddinasadov
Автор

Salom zòr oka sizlardan estalig manda bor mazami

ehrojshabanuf
Автор

ассалом ооппок чугирмаларингиз ничча сум

КумриКумри-ър
Автор

АССАЛОМУ Алейкум, Менга чугирмани окидан Керак, и неча пул туради, , , доставка борми, номер булса ёзиб жунатилар илтимос, менга 15чи октябргача керак

ОаОал-цш
Автор

Салом алекум чогирма керак дастафка борми

bullsmichayl
Автор

Salom buni narhi qancha ekan iltmos narhini ayting

muslimatoji
Автор

Папахани оптим нархи нечпулди биз масквага сотамиз

otabekachilov
Автор

Шокир ога касбини устаси шу касбини ортиннан од казанган.

sanatallayarov
Автор

Qayerdan topsak boladi tel nomer bormi

ElyorbekIsmoilov-frrw
Автор

Telefon nomerlariz bormi iltimos 15:26

AhrorErgashov-hw
Автор

Ассалому алекум ога чапон керек тел номеризи язинг

merdan-nkxb
Автор

Тел номер ёзинг уста .туркмани пустин керак

РасулбекМахарипов
Автор

Manga manashu chogirmadan ellikta ketak oga qayerdan topsam boladi

AhrorErgashov-hw