filmov
tv
Эй мусулмонлар огоҳ бўлинг!
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/ibG1D6E1yzg/maxresdefault.jpg)
Показать описание
Эй мусулмонлар огоҳ бўлинг!
Россия Федерациясида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тинчликпарвар кучлари ўртасида «Бузилмас биродарлик-2021» ўқув- машғулотларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳарбий маневрларда Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон тинчликпарвар бўлинмалари иштирок этади. Уларнинг асосий мақсади КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларнинг тинчликпарвар операцияларда мувофиқлаштириш даражасини оширишдан иборат. Бирлашган ҳарбий контингент тинчликпарвар операцияларни тайёрлаш ва ўтказиш билан шуғулланади. Улар орасида гуманитар ёрдамларни ташиш, қуруқликдаги патруллар, инқирозли ҳудудлардаги кескинликни бартараф этиш учун назорат-ўтказиш пунктларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларини блокировка қилиш киради. Бундан ташқари, тинчликпарвар кучлар қочқинлар лагерлари ва назорат-ўтказиш пунктларида ишларни ташкил этиш бўйича тажриба орттиришади. Машғулотларга КХШТга аъзо давлатлар қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 1700 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиси, шунингдек, 300 дан ортиқ ҳарбий техника, Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари жалб қилинган.
Россия бир томондан Толибон ҳаракатини Москвада расмий ҳукумат даражасида кутиб олиб, музокаралар натижасида ҳаракат Марказий Осиё давлатларига таҳдид уйғотмайди, деб баёнот берган бўлса, бошқа томондан Толибон ҳаракати ваҳимасини бўрттириб кўрсатиш орқали минтақада ўз ҳарбий иштирокини янада мустаҳкамлаб олишга ҳаракат қилмоқда. Бунга сабаб, Россиянинг минтақада нуфузини сақлаб қолишида ҳарбий қувватига суянишдан бошқа йўли қолмаяпти. Чунки, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан Ғарб Россиянинг имкониятларини секин аста чеклашга уриняпти. АҚШ минтақани Россия чангалидан суғуриб олиш учун турли лойиҳалар орқали иш олиб бораётган бир вақтда Россия минтақа давлатлари билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтакиш, уларга ҳарбий ёрдам ажратиш ва бу орқали ўзини “тинчлик гаранти” қилиб кўрсатишга зўр бермоқда.
Шундай қилиб мусулмонлар диёрлари секин аста мустамлакачи давлатларнинг кураш майдонига айланиб боряпти. Куфр аҳли эса ўз мақсадларига эришиш ва бизни диёрларга мустаҳкам ўрнашиб олиш учун, мусулмонларни Толибон ёки терроризм хавфи каби баҳоналар билан қўрқитишяпти ҳамда бу орқали юртларимизга ҳарбий база жойлаштириш ёки мавжуд базаларини кучайтиришга уринишмоқда.