“President Tech Award” танлови қай тартибда ўтказилади?

preview_player
Показать описание
23 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида IT мутахассис кадрларни тайёрлаш, IT-Парк томонидан амалга оширилган ишлар ва Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танловини ўтказиш тартиби тўғрисида матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўзбекистонда рақамли таълим экотизимини йўлга қўйиш, аҳоли ва ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш ҳамда уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш керакки, IT-Парк резидентлари сони 2017 йилда 147 та бўлган бўлса, 2021 йилда 523 тага етди. Бу кўрсаткич 2022 йилда икки бараварга ортиб, 1122 тага ошди. Хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони 2017 йилда 4 тагина бўлган бўлса, 2021 йилда 23 та бўлган, 2022 йилда етти бараварга ортиб, 165 тага етди.
АКТ соҳасида 2021 йилда 90,3 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланган бўлиб, бу кўрсаткич 2022 йилда 116,9 минг нафарга етказилди. АКТ соҳасидаги корхоналар томонидан 2017 йилда 135,5 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 206.4 млн АҚШ долларига етди, 2022 йилда эса 323 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинди. 2023 йилда ушбу кўрсаткични 375,1 млн АҚШ долларига етказиш мўлжалланган.
2023 йилда қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:
• Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида масофавий таълим сифатини ошириш, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини мантиқий кейинги босқичини амалга ошириш мақсадида uzbekcoders платформаси орқали “Coursera” онлайн курсларида ёшлар учун таълим олиш имконияти яратилади;
• “Бир миллион дастурчи” доирасида ва IT-Паркнинг таълим резидентларида IT сертификатни қўлга киритган ёшларга компьютер хариди учун 7,5 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб бериши тартиби йўлга қўйилади;
• Ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, ўқув марказларига ҳар бир мутахассис учун 25 млн сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 млн сўмгача субсидия бериш механизми ишлаб чиқилади.
“President Tech Award” танлови
Умумий мукофот жамғармаси 1 000 000 AҚШ долларини ташкил қилувчи рақамли технологиялар соҳасидаги энг илғор стартап лойиҳалари номинацияси учун танлов асосий ва махсус йўналишларга бўлинади. Aсосий йўналиш 5 та тоифани ўз ичига олади: “Сунъий интеллектга асосланган технологиялар”, “Ижтимоий соҳадаги рақамли технологиялар”, “Aхборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги технологиялар”, “Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар”, “Компьютер ва мобил ўйинлар”.
Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:
5 та асосий йўналиш бўйича:
1-ўрин учун – 100 минг АҚШ доллари;
2-ўрин учун – 50 минг АҚШ доллари;
3-ўрин учун – 30 минг АҚШ доллари;
Хакатон Гран-приси (махсус йўналиш) – 100 000 доллар (битта ғолиб). Бу иштирокчиларга 72 соат ичида рақамли ечимларни яратиш учун ноёб имкониятдир.
Танловнинг асосий йўналишида фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, махсус йўналишда эса IT-Парк резидентлари ходимлари бўлган чет эл фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Aсосий ва махсус йўналишнинг 1 та танланган тоифасида иштирок этишга рухсат этилади. Иштирок этиш бепул.
Баҳолаш жараёни стартапни ривожлантириш соҳасида катта халқаро тажрибага эга мустақил компания томонидан амалга оширилади. Танловнинг асосий йўналишлари ғолиблари оммавий овоз бериш йўли билан, Хакатон ғолиби (махсус йўналиш) эса мустақил ташкилот томонидан аниқланади.
Шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида мазкур танловнинг барча босқичлари махсус порталда ўтказилади.

Рекомендации по теме
join shbcf.ru