filmov
tv
Uzbek Ўзбекистонда 14 протестант жаримага тортилди

Показать описание
Ўзбекистонда протестантлар черковининг 14 аъзоси "санкцияланмаган йиғин" ўтказгани важидан маъмурий жавобгарликка тортилди. Диний эркинликлар масаласи билан шуғулланувчи Forum 18 ташкилотига кўра, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Наталья Ким исмли фуқаро уйига, унинг диндошлари келган пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бостириб кирган. Озодликка маълум бўлишича, уч ярим миллион сўмдан ортиқ жарима солинган Наталья Ким шу кунларда Москвада саратон касаллигидан даволанмоқда.