filmov
tv
Янгиободда ҳарбийлар ўртасида 'Заковат' интеллектуал ўйини ўтказилди

Показать описание
Янгиобод тумани касб-ҳунар мактабида ҳарбий хизматчиларнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларнинг интеллектуал савиясини ошириш мақсадида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Янгиобод туман бўлими, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва ДХХ чегара қўшинларига қарашли 9225-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида ёш ҳарбий хизматчилар иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирда тумандаги чегара қўриқлаш взводларининг ёш ҳарбийларидан тузилган "Реннесанс", "Ватанпарвар", "Бургут" ва "Қалқон" жамоалари ўзаро куч синашишди.
Қизғин баҳс-мунозарага бой тарзда ўтган мусобақада 5-чегара қўриқлаш взводининг "Реннесанс" жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тадбир якунида ғолиб жамоа ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир доирасида ахборот кутубхона маркази томонидан китоблар кўргазмаси ташкил этилиб, маданият бўлими хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хушкайфият улашди.