Расмий муносабат

preview_player
Показать описание
Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент вилояти Товоқсой ҳудуди "Хон балиқ" чойхонасида бир дона тулки қафасда сақланаётганлиги акс этган видео хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан тезкорлик билан ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида мазкур ҳудудда ҳақиқатдан ҳам бир дона тулки сақланаётганлиги аниқланди.

Бошқарма ходимлари томонидан ушбу жонивор Бўстонлиқ тумани «Чимбойлик» МФЙ ҳудудидаги Ўрмон хўжалигига қарашли яшил табиат қўйнига қўйиб юборилди.

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Рекомендации по теме