filmov
tv
РАСМИЙ МУНОСАБАТ, АСЛИДА НИМА БЎЛГАН ЭДИ?

Показать описание
Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда “Тадбиркор аёлларга куч ишлатилди. Ички ишлар ходимларининг ҳаракати қонунийми?” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди
Маълум бўлишича, Тойлоқ тумани Илмобод маҳалласида яшовчи фуқаро Лўбат Эштўхтаева ва Зарина Жўраевалар Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат унитар корхонаси Тойлоқ туман филиали балансида бўлган 10 сотих ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб, атрофини узунлиги 25 метрдан иборат девор билан ўраб олган.
Ваҳолангки, мазкур ер майдонида ичимлик суви иншоотини қуриш бўйича Тойлоқ тумани ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги 1045-сонли қарори қабул қилинган.
Ерга даъво қилаётган фуқароларда ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмас. Шу боисдан Кадастр палатаси Тойлоқ туман филиали томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олган деворни ўз хоҳиши билан белгиланган муддат ичида бузиб, ўз ҳолига қайтариб қўйиш бўйича огоҳлантириш берилган.