Оқсоқоллар халқ билан мулоқотни изчил йўлга қўйишлари учун имкониятларини кенгайтириш керак

preview_player
Показать описание
Миллий урф-одатларимиз, асл қадриятларимиз маҳаллаларда шаклланиб, ҳаётимиз воқелигига айланиб бораверади. Бу ёш авлодлар онгининг муносиб шаклланишида ҳам ғоят муҳим ўрин тутади.
Оиланинг қадрига етган инсон маҳалла меҳрини ҳис этиб яшайди, ўзи ҳам шу Ватан ичра Ватан ҳисобланмиш маҳаллага нафи тегиб юради.
Бугун маҳаллаларимизда меҳр-оқибатли, саховатли, серфайз инсонлар жуда кўп.
Маҳалладаги турфа муаммоларни мудом ижодий ҳал этмоқ учун маҳалла етакчилари ҳар томонлама билимли, дунёқараши кенг, малакали бўлиши талаб этилмоқда. Маҳалла муаммоларини ҳал этишда ана шу билим ва малака муҳим ўрин тутади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида айни кунларда бир гуруҳ фуқаролар йиғини раислари малака оширмоқдалар.
Бугун улар билан “Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси, фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг вазифалари ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш тариб-таомиллари” мавзуида суҳбатлашдик.
Мавзу режаси қуйидагича бўлди:
1. Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчисининг фаолиятини ташкил этиш ва унинг вазифалари.
2. “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари.
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон Қарорида кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида қатор вазифалар белгиланган.
“Кексалар маслаҳати” гуруҳининг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда кенг фойдаланиш, уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини таъминлашдан иборат.
Айтиш жоизки, юқорида қайд этилган вазифаларни маҳалла оқсоқоли ўз маслаҳатчилари ва бошқа фаоллари билан биргаликда ва баҳамжиҳатликда амалга оширадилар.
Интерфаол тарзда ўтказилган ўқув машғулотида фаол маҳалла оқсоқоллари бу борада ўз тажрибаларини ҳам ўртоқлашдилар.

Азиз мухлислар!
Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Тўлқин Эшбек,
ЎзМУ Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси
Рекомендации по теме