filmov
tv
Ўзб. президенти ахборотни кимдан ва қаердан олади?

Показать описание
Душанба¸ 28 январ куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган навбатдаги жонли¸ интерактив мулоқотимизда эркин матбуот унсурлари ҳам йўқ Ўзбекистонда давлат раҳбарининг мамлакат аҳолиси турмуши ва реал вазиятга оид ахборотни қайси манбалардан олиши ҳақида суҳбатлашдик.
Оммавий ахборот воситалари ҳокимиятнинг бошқа тизимларидан мустақил¸ ўзича бир ҳокимият бўлган давлатларда ким бўлишидан қатъий назар¸ ахборотнинг бирламчи манбаси¸ хоҳ босма¸ хоҳ виртуал ва хоҳ визуал бўлсин¸ матбуотдир.
Шу боис демократик мамлакатларда давлат ва ҳукумат раҳбарлари оммавий ахборот воситаларини мунтазам кузатиб¸ уларда бош мавзуга айланадиган воқеаларга зудлик билан муносабат билдириб борадилар. Мамлакат аҳолиси диққат марказига тушган воқеа-ҳодисаларга вақтида муносабат билдирмаслик¸ кўп ҳолларда¸ демократик раҳбарларга қимматга тушади -- матбуот уларни бундай лоқайдлик учун жавоб беришга мажбур қилади.