Uzbek Ифторлик ўтказган 'Султон' жазоланди

preview_player
Показать описание
Рамазон ойида Ўзбекистондаги тўйхоналар яна ишсиз қолди. Ўзбекистон президентининг "Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига қрамасдан, маҳаллий ҳокимликлар тўйхона ва ресторанлар хўжайинларига ифторликка доир кўрсатма берилди. 4 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўпланган умумий овқатланиш муассасалари хўжайинлари кимда-ким бу буйруқни бузадиган бўлса, уларга қарши қатъий чора кўрилишидан огоҳлантирилди. Озодликка маълум бўлишича, мажлисдан бир неча кун аввал ифторлик ўтказилган Тошкентдаги тўхоналардан бири эшигига қулф осилган. "Муносиб тарзда ўтказилиши" айтилган Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонларининг бошқа ибодатларига ҳам чекловлар жорий қилинади.



Пойтахтнинг Яккасарой тумани Қушбеги кўчасида жойлашган "Султон" тўйхонаси бир неча кундан бери ёпиқ қолмоқда. Озодликка маълум бўлишича, оммавий овқатланиш пунктининг ёпилишига у ерда бир неча кун аввал 250 киши учун ўтказилган ифторлик сабаб бўлган.

4 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигига кафе, ресторан ва тўйхоналар хўжайинлари чақиртирилиб, Рамазон ойи пайтида одамлардан ифторлик ўтказишга буюртма олмаслик тўғрисида яна бир бор эслатилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Bir narsani insof bilan aytish kerak, bunday majruh fikrlar faqatgina I. Karimovdan chiqmaydi, uning atrofida bir guruh Anpanmanlar bor, aynan ular shunday fikrlarni qullashadi

zahiriddinbobur