1916 йилги Туркистон қўзғолонининг тор-мор қилиниши

preview_player
Показать описание
Жиззахда қўзғолончиларга ёрдам бериш учун бутун вилоятдан одам оқиб келарди. 16 июль куни чор қўшинлари эски Жиззахнинг маркази ва ён-атрофдаги қишлоқларга ўт қўйдилар. Кураш жуда қаттиқ бўлди. Фақат 18 июлга келиб чор отряди Жиззахни эгаллади ва қўзғолончиларни тоққа сиқиб чиқарди. Қўзғолончилар улкан йўқотишларга дуч келдилар. Уларни тутган жойларида отиб ташлашарди. Ўликларни кўмиш учун тунлари тоғдан уларнинг кариндошлари тушиб келишарди.

1916 йил қўзғолонининг асосий ҳаракатлантирувчи кучини оддий халқ оммаси ташкил қилганди. Бунда шаҳарнинг камбағал аҳолиси, ҳунармандлар, мардикорлар, чорикорлар муҳим роль ўйнашди. Бутун Туркистон ўлкаси бўйлаб ҳарбий ҳолат эълон қилинди.
Чоризм исёнчилар бошига тиш-тирноғигача қуролланган қудратли армия билан бостириб келди. 25 июлга келиб қўзғолон деярли ҳамма жойда бостирилди, қўзғолончилар шафқатсиз жазога тортилди. Айниқса, Жиззах аҳолисининг ҳолига вой бўлди. Улардан бутун мол-мулки, чорва моллари, уйидаги дон-дунигача олиб қўйилди, оилалар эса очликдан ўлишга маҳкум бўлди.

Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Туркистон деган ном тарихда колди афсус

Қангли-фн
Автор

RUSLAR BOSTIRIB KIRGANIDA USMONIYLAR YORDAM BERGANIM. SHU HAQIDA MALUMOT BERSANGIZ ASSALOMU ALAYKUM

ilhomjonkarimov