Дўсим Сатпаев: Украина ëнғини Марказий Осиëни ҳам кул қилиши мумкин

preview_player
Показать описание
Қозоғистонлик таҳлилчи Дўсим Сатпаев Россиянинг Украинага уруш эълон қилгани билан боғлиқ бўҳрон Марказий Осиë учун жиддий таҳдид эканини билдирди. Озодликнинг Қурултой дастурида қатнашган Дўсим Сатпаев ҳар қандай уруш¸ сиëсатнинг давоми эканлигини таъкидлаб¸ Украинага қарши интервенция Россиянинг йиллардан бери гоҳ сўниб¸ гоҳ бўртиб кўринадиган империячилик сиëсатининг узвий давоми эканлигини айтди.

Қурултой дастурида сўзлаган Сатпаев Украинанинг заифлашган пайтини пойлаб турган Россия унинг оғриқли жойига ҳиëнаткорона зарба берганини айтди.

- Украинада Кремль истагига қарши раҳбар алмашинуви пайтида мамлакат заифлашгани кузатилди¸ деди Дўсим Сатпаев

Суҳбатдошга кўра¸ Марказий Осиëдаги икки давлат яъни Қозоғистон ва Ўзбекистонда кутилаëтган раҳбар алмашинуви бу давлатларни заиф қилиб қўйиши баробарида улар Россия тажовузига нишон бўлиши мумкин.

Қурултойда қатнашган таҳлилчи Алишер Илҳомов ва мустақил журналист Камолиддин Йўлдош ҳам Россия тарафидан Ўзбекистонга реал таҳдид мавжудлигини айтишди.

- Станиславский тили билан айтсак¸ агар спектаклнинг илк саҳнасида милтиқ осиғлиқ турган бўлса¸ бу милтиқ финал саҳнада отилиши керак. Минтақа узра рус милтиғи осилиб турибди¸ деди тахлилчи Алишер Илҳомов.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

бир вакитлар урислар казокларни галадамор килиб кириб ташлаган экан буни хамма казок

Бабурид