ТЕЗ КУРИНГ МУХУМ ХУШ ХАБАР 150 МИЛЛИОН ГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

preview_player
Показать описание
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади

Биласизми

Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади
Ҳукумат қарори (81-сон, 21.02.2022 й.) билан Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартибитўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга 2026 йил 1 январгача омборхоналарни жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.
Бунда талабгорлар ҳар йили 1 апрелгача ЯИДХП ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон ариза тақдим этади.
Аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи туман фермерлар кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчиси тавсияномаси илова қилинади.
Туман фермерлар кенгаши молия бўлими билан бирга 5 иш кунида ариза ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини, талабгорларнинг молиявий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ҳар йили 15 апрелгача талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади.
Ҳар йили 20 апрелгача субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилиб, умумлаштиради.
Субсидия объекти харид қилингандан сўнг манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон шаклда юборади.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида талабгорларнинг субсидия объекти жойига чиқиб ўрганилиб, хулоса расмийлаштирилади.
Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотлар 3 иш кунида республика ишчи гуруҳига тақдим этилади.
Сўнгра республика ишчи гуруҳи:
5 иш кунида хулоса ва маълумотларни ўрганиб чиқади. Заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
3 иш кунида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси хулоса келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида талабгорлар билан шартнома тузади.
Шартнома имзолангандан 3 иш кунида субсидия талабгорларнинг банкдаги асосий ҳисобварақларига “UzASBO” дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.
#yangliklar #xushxabar #subsidiya
Рекомендации по теме