СИЗ АЛЛОҲНИ СEВАСИЗМИ ЁКИ ЙЎҚМИ?!...ВИДEОНИ КЎРИБ ХУЛОСА ҚИЛИНГ! KUCHLI MA'RUZA

preview_player
Показать описание
- MUSLIMA SOLIHA -
Абдуллоҳ Ал Асирий туғма ногирон бўлиб Саудия Арабистонининг чекка бир кичкина қишлоғидаги масжидга қарийб 65 йилдан бери кунига беш марта эмаклаб қатнайди.
У ота-онаси, учта ака-укаси ва тўртта синглиси сингари 10 кишилик оилада туғилган.
Болалигидан бери ёзнинг жазирамаси ва қишнинг совуқ ҳавосига қарамай масжидда намоз ўқишни тарк қилмади. Субҳаналлоҳ одамлар орасида Аллоҳни севган мана шундай содиқ бандалари ҳам бор...

🔴 Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________

- МУСЛИМА СОЛИҲА -
Намоз, Зикр, Дуо, Истиғфор, Рўза, Islom dini, Namoz, Zikr, Duo, Istig'for, Ro'za, Ислом
дини
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

🍃Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором олур🍃

 Зикрнинг луғавий маъноси Аллоҳни эслашдир. Аллоҳни кўп зикр этган банданинг қалби покланади, имони мустаҳкамланади, дуолари ижобат бўлади, ихлоси ортади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Қайси бир қавм (жамоа) Аллоҳнинг зикри учун йиғилса, уларни фаришталар тавоф қиладилар, уларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, уларнинг даврасига сокинлик тушади, Аллоҳ уларни Ўзига яқин фаришталар билан бирга ёдлайди” (Муслим ривояти).

Аллоҳга тасбеҳ, такбир, таҳлил айтиш, ҳамд, шукр келтириш, дуо ва салавотлар айтиш, Қуръон тиловат қилиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот, садақот ва инфоқ қилиш ҳамда ҳаж ва умра қилиш айни зикрдир.

Аллоҳ таолонинг зикрини адо этиш учун зокир маънавий жиҳатдан ва жисмоний жиҳатдан пок бўлиши шарт. Дил ва тил билан бажариладиган зикрлар, масалан, тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбир, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га юбориладиган салавотлар ва дуоларни таҳоратсиз, жунуб, ҳайзли, нифосли ҳолда ҳам айтавериш жоиздир.

Йўлда юриб кетаётган ва ҳаммомда ювинаётган ҳолда зикр айтиш мумкин. Зикр айтувчининг оғзи ҳам пок бўлиши зарур. Агар оғизга нажосат, масалан, маст қилувчи ичимлик, гиёҳванд модда, нос ва бошқа нарсалар тушиб қолса, уни сув билан ювиб покламасдан туриб зикр ва дуо ўқиш макруҳдир.

Зикр ва дуо Аллоҳга тазарру бўлгани учун, энг гўзал ҳолда, қиблага юзини бурган, ҳақиқий муҳтож кишилардек, ялиниб-ёлворган ҳолда қилинса, ижобати яқинроқ, савоби улуғроқ бўлади. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам зикр ва дуо қилинса жоиз эканлигига Қуръон ояти ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак ҳадисларида ҳужжат бор.

Қуръони каримнинг ўн учта сураси 16 оятида зикрга буюрилган. Саид ибн Жубайр: “Киши бирор амални бажаришда Аллоҳга итоат, Унинг розилигини топиш ниятида бўлар экан, у зокирдир”, деган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Эр ярим тунда аёлини уйқудан уйғотса, икковлари ҳам икки ракат (таҳажжуд) намоз ўқисалар,  “Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар” (Аҳзоб, 35) қаторига ёзиладилар (Абу Довуд ривояти).

Зикр пайтида биров салом бериб қолса, бирор одамнинг акса урганини эшитиб қолса, имом хутба бошлаб қолса, муаззин азон айтиб қолса, биров чақириб қолса, бировга ёрдам бериш кераклигини билиб қолса, уйқу ғолиб келса, шу ондаёқ зикрни тўхтатиб, зарур ишни бажариб олади, кейин жойига қайтиб келиб, зикрни келган жойидан давом эттиради.

Хулоса қилиб айтганда, зикр бирор ибодат ёки солиҳ амал қилаётган банданинг Аллоҳ билан қалбан боғлиқлигидир. Зокирлар эса “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур” (Раъд, 28).

Раҳматуллоҳ қори Обидов

MuslimaSoliha
Автор

Ё Оллохим санга битмас туганмас хамду санолар булсин...

AliDemir-xvru
Автор

Ла илаха иллалах Мухаммадун росулуллох . Тангрим, 18 минг олам сохиби эгам менинг хам тил ва дилимни зикрда бардавом кил

asilbekjalilov
Автор

Оллоҳим шундай гузал ҳаётни яратиб берганинг учун узинга шукр қиламиз Оллоҳни севмай буладими, яратган эгам жоним фидо булсин

СаидШокиров-еб
Автор

Оллохим бизларни узинга ва расулинга ошик калблардан килган Ё Раббим иймонимизни мустахкам килгин Оллохим 😥🤲

НаргизаХушвактовна
Автор

Субханоллохи Валхамдулиллохи, ваЛа илаха иллоллохи Валлоху Акбар.Ва ла хавла вала куввата илла биллахил Алиюл Аъзийм Оллохумма солли ало саидина Мухаммадан ва ало олихи ва сохбихи ва саллим

МехрибонН-щм
Автор

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ БАРОКОТУХУ, ТУНДА УЙКУГА ЁТКИЗИБ ТОНГДА УЙГОТГАН РОББИМГА ХАМДУ САНОЛАР БУЛСИН,
АЛХАМДУЛИЛЛОХ ОЛЛОХИМНИ БОРИГА БЕАДАД ШУКУРЛАР БУЛСИН,
МЕН ОЛЛОХНИ СЕВАМАН, МЕН РАСУЛОЛЛОХНИ СЕВАМАН 😢😢😢😥😥😥😭😭😭😭😭

МухаббатМахмудова-пу
Автор

Оллохимга хамдлар булсин дунёдаги барча барча мактовлар оллохимгагина хосдир ОЛЛОХни Ута Ута яхши кураман йукдан бор килган ва хамиша панохида саклаган ОЛЛОХИМГА БЕХИСОБ ШУГУРЛАР БУЛСИН, 🤲😭

ayonidinofnomanjanov
Автор

Ollohim gunohlarimni ozing kechirgin... Qalbimga mustahkam iymon bergin... Vedio uchun tashakkur Olloh rozi bolsin sizlardan...

gulimgulim
Автор

АЛЛБАТДА АЛЛОХИМГА ХАМДУ СОНАЛАР БУЛСИН ИНШААЛЛОХ АЛЛОХНИ СЕВАМАН ЯАХШИ КУЛАМАН МЕН АЛЛОХНИ КУЛАМАН БАНДСИМАН АЛЛОХИМГА ШУКУР

НасибаХожиОна
Автор

Ассалому алайкум ва раматуллохи ва барокату оллохим хаммамизни бошимизни курондан тилимизни зикирдан кил йо ОЛЛОХ озингдан озгага мухтож килмагин ИНШО ОЛЛОХ🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

ТемурКамилов-жг
Автор

Ассалом алейкум ва рохматулохи ва боракатухи Аллохим рози булсин

ХамидахонАзизова
Автор

Оллохим йаратган егам рахимли кечиримли оллохим Парвардигор егам миндан минг шукур Оллохим турт мучалимизни сог саломат килиб йаратганиз учун сизга канча коп хамду санолар айтсак канча коп зикирлар айтсак шунча кам Оллохимга Шукур

НасибаСулаймонова-лв
Автор

Оллохим узингга хамду санолар булсин узинг Карим узинг Рахим килган гунохлвримизни узинг авф эт

umedabarakaeva
Автор

Барчамизни охирида кутадиган кун ажалдир, бу бизнинг сунгимиз булади.Аллох бизни шу сунгги кунимизни унутмасдан яшашликни, доим сенга кайтишимизни билган холда, нафс кули булиб, коладиган дунё учун гунохлар тупламай, сенга макбул буладиган ишлар билан банд булиб яшашимизни ургат, бизни ёлгиз колдирма!

ОдинахонСотволдиева-зэ
Автор

Алохим мени билиб билмай килган гунохларимни узинг кечир Астахфуруллох ва атуби иллайх

timurerkinov
Автор

АЛЛОХ БАРЧАМИЗНИ УЗ ПАНОХИДА АСРАСИН. УЗИНГ МЕХРИБОН ЗОТСАН АЛЛОХ.
БИЗ ОЖИЗ БАНДАЛАРИНГНИ УЗИНГ ГУНОХЛАРИМИЗНИ КЕЧИР.
БАРЧА МУСОФИРЛАРНИ АЛЛОХ УЗ ПАНОХИДА АСРАСИН.
АЛЛОХ ХАР БИР КУНУ ТУНИНГ УЧУН УЗИНГА ШУКРОНА АЙТАМАН. АЛХАМДУЛИЛЛАХ....

shaxlosheraliyeva
Автор

Ассалому алейкум.Бисмиллахир рохманир рохийм.АЛЛОХнинг зикри ила калблар ором топур.РАЬД сураси 28_

gulmiragulmira
Автор

Яратган Мехрибон Роббим, Оллохга хамдлар ва санолар булсин.
Ла.Илаха Иллаллоху,
Оллоху.Акбар.Оллоху Акбар.
Ва Лиллахил Хамд.
Оллох рози булсин.

ГулнораМаксудова-зз
Автор

Assalomu alaykum. Alloh taologa bitmas tuganmas hamdu sanolar bòlsin. Payģambarimizga mukamal va batamom salovatu durudlar bòlsin. 👉☝️👈🤲

uzfmtv