Кўҳна манзиллар - Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи

preview_player
Показать описание
Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи Марказий Осиёдаги энг қадимий музейлардан бири ҳисобланади. Унинг тарихи 1929-йилда Тўрткўл шаҳрида Қорақалпоғистон ўлкашунослар жамияти томонидан ташкил этилган кўргазмадан бошланган. Ҳозирги кунда музей Нукус шаҳрида жойлашган ва 3 бўлимга бўлинган: табиат, археология ва этнография, замонавий тарихга оид 65000дан зиёд экспонатлардан иборат.

Музейда қадимги ҳайвон ва ўсимликларнинг қолдиқлари, Орол денгизининг ноёб ва аллақачон йўқолиб бораётган қушлари ва ҳайвонлари тулумлари намойиш этилади. Экспонатлар орасида “Сўнгги Турон йўлбарси” ноёб ва диққатга сазовор. Бу турдаги йўлбарслар бир вақтлар Олтойдан Қора денгизгача бўлган ҳудудда яшаган. Афсуслар, улар чиройли териси учун қириб ташланган. Охирги Турон йўлбарси 1949-йилда маҳаллий аҳоли томонидан Амударё дельтасида ўлдирилган. Бундан хабар топган Ўлкашунослик музей директори ҳайвоннинг танасини музейга олиб келиб, уни ҳеч бўлмаса тулум сифатида сақлаб қолиш учун барча чораларни кўрган.

Археологик экспозициялар, Қадимги Хоразм қалъаларининг беқиёс макет ва артефактларидан иборат. Шу жумладан, қўй шохли ҳайвон шаклидаги лекин инсон кифояли, 2500 йил аввал Султон Увайс тоғларидаги тошлардан ўйилган капитель ана шундай ноёб артефактлар қаторига киради. Яна бир ноёб экспонат: мил. ав. VI-V асрларга оид, ҳайвон оёқларига ўхшаш уч оёқли, от шаклидаги дастали бронза қозондир.

Этнографик кўргазмалар қаторига: қадимий миллий либос, заргарлик буюмлари, қора уй безаклари, гиламлар, миллий мусиқий асбоблар, қурол-яроғлар, ва от анжомлари кирган.

Музейнинг тарихий тўпламлари эса қўлёзмалар, илк нашр этилган китоблар, тангалар, достон қаҳрамонлари ва тарихий шахсларнинг портретлари, шунингдек, ХХ асрнинг бошларидан буён минтақанинг ривожланишини акс эттирган фотосуратлардан иборат.
Рекомендации по теме