filmov
tv
ҚАНИ ҲОКИМ БУВА ТУМАНДА БЎЛАЁТГАН ИШЛАРНИ КЎРМАЙСИЗМИ, ДЕМАЙСИМИ ???
![preview_player](https://i.ytimg.com/vi/doumeqAHYEw/maxresdefault.jpg)
Показать описание
Халқ табобати: Табиат ва инсон уйғунлашуви
“Табиат берган касалликларнинг давоси табиатнинг ўзида”. Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино нафақат қадим анъаналарни давом эттирди, балки даволашнинг янги усулларини яратиб, тиббиёт илмига асос солди. Айниқса, дунё халқларининг севимли асарига, тиббиёт соҳаси ходимлари фаолиятида дастуриламалга айланган “Тиб қонунлари” аталмиш нодир китобда ёзиб қолдирилган маълумотлар ўз аҳамиятини заррача йўқотмаган, аксинча, қадр-қиммати янада ошган. Улардан янада кенгроқ фойдаланиш ҳаётий заруратдир.
Ўзбекистонда халқ табобатини ана шундай юқори даражага олиб чиқиш учун имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли. Жонажон Ватанимиз бетакрор табиати, ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эга, манзил ҳисобланади. Энг муҳими, тиб илмининг устуни бўлмиш Абу Али ибн Сино бобомиз қолдирган беназир меросга эгамиз.
Чироқчи туманида Абдурашид Жўрақулов раҳбарлигидаги "Сано" хусусий шифохонасида айнан халқ табобати усусида беморларга муолажа олиб борилади. Шифохонада тайёрланаётган 11 турдаги доривор гиёҳ ва дамламаларнинг аксарият қисми айнан, Чироқчи тумани тоғларидан териб олинади. Бугун "Сано" хусусий шифохонасида доривор гиёҳлардан тайёрланаётган дори-дармонлар ҳаттоки, АҚШ давлатига ҳам экспортга чиқарилмоқда.
Абдурашид Жўрақулов раҳбарлигидаги "Сано" хусусий шифохонаси фаолияти билан танишган туман ҳокими Нодир Эркаев, сиҳатгоҳда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, териб келинган доривор гиёҳлардан тайёрланаётган дамламалар, дори-дармонларнинг хусусиятлари, инсон организмига таъсири хусусида Абдурашид Жўрақулов билан суҳбатлашди. Туман раҳбари шифохона фаолияти билан танишиши давомида Абдурашид Жўрақуловга шифохонада беморлар учун қулай шароитлар яратиш, доривор гиёҳлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш хусусида ўзининг тавсияларини берди.
Каналга уланиш👇👇👇