Асл “террорист” ким?

preview_player
Показать описание
Асл “террорист” ким?
Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри бўлган Олмаотада 6 март куни Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши намойиш ўтказилди.
Озодлик радиоси қозоқ хизмати мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, “Сариарқа” кинотеатрининг ортидаги истироҳат боғида ўтган намойишда бир неча юз киши иштирок этган. Улар Украина байроғини кўтариб, “Яшасин Украина”, “Урушга йўл йўқ”, "Путин, Ҳаага, қамоқ” каби шиорларни ҳайқириб турди.
Митингда сўзга чиққанлар “эртага Украинадаги каби воқеалар Қозоғистонда ҳам содир этилиши мумкин”, деган таҳминларни айтишган.
Намойишчилар Қозоғистон ҳукумати БМТда Россияга қарши овоз бермаганини танқид қилдилар. БМТда Россиянинг Украинага ҳужум қилишига қарши резолюцияни 193 давлатдан 141 таси қўллаган, Россия, Беларусь, Шимолий Корея, Эритрея, Сурия қарши овоз берган, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва яна 32 давлат бетараф қолган.
Путин бошчилигидаги рус ҳукуматининг зулм, қўрқитув ва босқинчилик асосида юритаётган сиёсати, бугунги кунда нафақат ўз мамлакатида балки Россияга тобе бўлган Ўрта Осиё ва бошқа минтақа аҳолиси сабр косасини тоширмоқда. Золим Путин режимининг Қозоғистонда январ ойида содир бўлган халқ намойишларини аёвсиз бостиришда Тўқаевга кўрсатган ёрдами, бугунги кунда Украинага қарши олиб бораётган босқинчилиги, Путин режимини нақадар босқинчи, вахший эканлигини очиқ намоён этмоқда. Бу режимлар агар ўз манфаатларига таҳдид пайдо бўлганда, улар ҳеч қандай халқаро қонун, халқаро нормаларга амал қилмаслигини очиқ ошкора кўрсатишяпти. Золим Путин ва уни етовидаги Ўрта Осиёдаги раҳбарлар шариат билан яшаш учун ҳаракат қилган бир қанча мусулмонларни давлат ва конституцияга ҳиёнатда айблаб “террорист” тамғаси билан зиндонларга ташлашди, кўпларини вахшийларча қатл қилишди. Мана бугун эса Путин ҳукумати очиқ ошкора ўз манфаатини ҳимоя қилиш учун дунё миқёсида мустақил деб тан олинган Украина давлатига қарши босқинчилик қилмоқда. Украинани амалдаги ҳукуматини ағдаришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг ўзи “терроризм” эмасми.
Шулардан аён бўляптики, Путин режими ва унга тобе бўлган устимиздаги раҳбарлар “терроризм” номи остида мусулмонларга қарши олиб бораётган курашининг соҳталиги, бу кураш аслида Россиянинг юртларимиздаги нуфузини ҳимоя қилишга қаратилгани ва асосийси “терроризм”га қарши кураш аслида Ислом ва мусулмонларга қарши олиб борилаётганлиги, терроризм номи остида айбланаётган мусулмонларнинг эса бегуноҳлиги кундек равшан бўлмоқда.
Шунинг учун биз мусулмонлар бўлаётган воқеа ҳодисалардан тўғри ҳулоса чиқаришимиз, бизни асл душманимиз ким эканлигини тўғри белгилаб олишимиз зарур.
Рекомендации по теме