Солиқ қўмитаси иш берувчиларга ойликларни оширишни тавсия қилди

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси 7 январь куни иш берувчиларга ўз ходимлари ойликларини оширишни тавсия қилди.

Бу борадаги хабар Солиқ қўмитасининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 7 бандига мувофиқ 2019 йилдан иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан, ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилди”, дейилади расмий хабарда.

Президентнинг мазкур қарорига асосан, йирик корхоналар учун 25 фоиз, кичик корхоналар учун эса 15 фоиз миқдорида бўлган ягона ижтимоий тўлов солиғи пасайтирилган эди.

Энди йирик корхоналар ҳам, кичик корхоналар ҳам ягона ижтимоий тўлов солиғини 12 фоиз даражасида тўлайдилар.

Солиқ қўмитаси ўз ахборотида бундан бошқа маълумотларни бермаган.

Солиқ қўмитаси бу борадаги қўшимча маълумотларни 71 202 32 82 телефони орқали олиш мумкин эканлигини билдирган. Бироқ Озодлик мухбирининг Тошкент вақти билан соат 9дан 12.45 гача бу телефон рақамига уланиш ҳаракатлари самара бермади. Телефон гўшагини ҳеч ким кўтармади ёки “Линия банд. Илтимос, кейинроқ қўнғироқ қилинг”, деган жавоблар бўлди.

Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти эса Бишкекда очилмади.

Айни пайтда ўзбек маҳаллий матбуотининг ёзишича,2018 йилнинг ноябрь ойида молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ягона ижтимоий тўлов солиғининг пасайтирилиши натижасида ҳар бир фуқаро 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ойлик даромадидан ўртача 6,5 фоиздан кўпроқ ютишни бошлашини таъкидлаган эди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

27йилдан бери яхши таоафга узгаришлар йок.

YouYou-nxhr
Автор

Бемор докторга борса доктор ташхиз куйиб кандок даволанишни тавсия этади, , бемор эса иктисодига караб харакат килади.Тугри иш берувчи хам бемор дек гап, факкат уларни дарди бе даво, буни улар билади. У ёгини узингиз тушунасиз.кун сайин пул аталмуш Бир парча когозни кадри ошса ошяптики Инсон кадри йуколяпти.

шавкатхайдаров-къ
Автор

Шунака тавсия берган солик кумитасини судга бериш керак, чунки соликчиларга конун буйича иш хаки микдорини тайинлаш еки хатто маслахат бериш вазифаси берилмаган. Агар ширкатингизга келиб соликчи шундай маслахат берса, эшигингизга соликчини юзини каратиб оркасидан кучингиз борича тепсангиз тугри булади, сизни судга беришса хам хак буласиз, чунки маошлар давлатнинг умуман бошка ташкилотлари томонидан тайинланади...

AFAMKA
Автор

Шу ешга кириб биринчи марта соликчилар томонидаг «уртача яхши» хабарни эштаетгандим охирида тел.трубкани олмаганини эшитиб уйлаб колдим хойнахой катта иш килдим деб чойхонага ювгани кетган

jemesbond
Автор

Бу давлат узини ва халкини тугатаябди! Рахбарларни йеб колгани фойдаси булса, халкни йемасдан охиратини йук килгани фойдаси булаябди. Муллалар 👉🙄эса хайрон нима килиш керак халкни сотиш керакми йоки иймониними? Балким иккаласини улгуржа сотса яхширок булар 🤔
Кусто умуман хайратда😳

МуслимМуслихМуслимов