Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

preview_player
Показать описание
Президент Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Дастлаб жорий йилда ишга тушириладиган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, Андижон вилоятида бу йил умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа фойдаланишга топширилади. Соҳалар кесимида айтганда, уларнинг 258 таси саноат, 185 таси хизмат кўрсатиш, 173 таси қишлоқ хўжалиги тармоқларида. Буларнинг натижасида қарийб 10 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, 95 миллион долларлик импорт ўрнини босиш ҳамда 265 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади. 61 мингта янги иш ўрни очилади.

Масалан, “Тетратекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан Балиқчи туманида тўқимачилик комплекси ташкил қилинмоқда. 2021-2022 йилларда тўрт босқичда амалга оширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳанинг жами қиймати 126 миллион евро. Корхона ип-калавадан бошлаб тайёр трикотаж маҳсулотларигача бўлган жараёнларни қамраб олади. Жорий йил охирида ишга тушириладиган биринчи босқичда 2 минг 500 та, барча босқичлар якунида эса 10 мингта иш ўрни яратилади.

Бу каби лойиҳалар бўйича жадал иш олиб бориш билан бирга янгилари ҳам шакллантирилмоқда. Масалан, Андижон вилоятида умумий қиймати 782 миллион доллар бўлган 53 та янги инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг истиқболлари, молиялаштириш манбалари ва инфратузилма масалалари юзасидан маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, давлат-хусусий шериклик асосидаги корхоналарни кўпайтириб, бандликни ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Тошкент вилоятида бу йил 355 та лойиҳа ишга туширилади. Умумий қиймати 1 миллиард 624 миллион доллар бўлган мазкур проектларнинг 198 таси саноат, 81 таси хизмат кўрсатиш, 76 таси қишлоқ хўжалиги соҳасидадир. Буларнинг самарасида қарийб 35 миллиард сўмлик ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, 13 минг кишининг бандлиги таъминланади. 48 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи ва 42 миллион долларлик экспортбоп маҳсуот ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, вилоятда 187 та янги инвестиция лойиҳаси режалаштирилмоқда. Тақдимотда уларнинг энг йириклари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Масалан, “Metal produkt" масъулияти чекланган жамияти томонидан 25 миллион доллар эвазига Оҳангарон шаҳрида металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Унинг қуввати йилига 60 минг тонна бўлади. Жорий йил май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада 150 киши иш билан таъминланади.

“Ангрен” эркин иқтисодий зонасида велосипедлар, Қибрай туманида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам ички бозор учун жуда муҳим.

Президент саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш, маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратиб, харидоргирлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Тошкент вилоятининг транспорт ва туризм салоҳиятидан оқилона фойдаланиб, хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Хеч кандай давлатда йук Уз ватани учун куйиб ёнаётган Президент

РабочийВальтер
Автор

Андижонда шу пайтгача хеч нарса деярли узгармадику бунча пул каерга кетяпти буни ким тушунтириб беради.

МаксВоров-жь
Автор

Ота боболаримиз дангиллама уйда яшамаган борига шукур килган туй килса уйни охлаб краскалаб сакчлаб покиза килиб туй килган 40 та тогорада зиёфат бермаган борига шукур килган пайгамбаримиз оддий шувок уйда яшаб утканлар. Россияга уй солгани пул топиш учун бормей фарзандларни илмли кори кория килиб тарбиялашга харакат килиш керак Аллох узи бергувчидир ноливермасдан ношукурлик килиш хам гунох

robiyamurodjonova
Автор

Ким айтолади Миризёев ниг армоним бор аламим бор дегандку кимларга айтган болши мумкун халкками я айрм рахбарларгами жавоб кутаман ким болсангиз хам

alligatoralligator
Автор

Янги сайланган пайтдахам у вилаятдан бу вилаятга халкка ёхши корниш учун узча катнади ва ёна шу ахвол бу халкни ойлаганда хакикат ва тараккият портиёсини тузулшига ярдам берарди у хаммасни билади ким нима килаёпти керак болса шу комментарияни хам окиди максади нима екан узи пул топлашми я йетмасмкан шунча топлагани давлатни 28 милярд доллр кайрга кртвордку..сайловда адашмаглар хидирназар фолликулов ярдам берайлик ва уни сайлайлик

alligatoralligator
Автор

Togri hamasi yurtimuz gulab yashnasin xudoga hudoga shukur

farruxfarrux
Автор

Шу жу руналистларам факат махташни биларекан холос утиз йилдан бери шу журналист факат махтаниш билан умри ути

ээхтурсунов
Автор

Илойим бахтимизга сог омон булсин Призидентимиз

РабочийВальтер