Аллоҳни қўшниси лақабли киши ким бўлган ?

preview_player
Показать описание
#тарих

Ватанимиз тарихидаги 18 март санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
1075 йил (бундан 946 йил олдин) – ҳижрий 467 йил ражаб ойининг йигирма еттинчи куни (милодий 1075 йил 18 мартда) Хоразм илм-фан ва маданиятини дунёга танитган буюк сиймо, арабшунос олим, шоир, ёзувчи ва имом Абдулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Ахмад Жаруллоҳ Замахшарий таваллуд топди. Замахшарий “Араб ва ғайри араблар устози”, “Хоразм фахри” каби шарафли номлар билан улуғланган. У кўп асарларини Маккада ёзганлиги учун “Жоруллоҳ” (“Аллоҳнинг қўшниси”) деган шарафли номга муяссар  бўлади. 

Замахшарий араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, география, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид 50 дан ортиқ асарлар яратган. Уларнинг аксарияти бизгача етиб келган. Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” (“Грамматика бўйича муфассал китоб”) асари араб тили наҳву сарфини ўрганишда йирик қўлланма сифатида азалдан Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам шуҳрат топган. Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимдаким Замахшарийнинг ушбу асарини ёд олса, унга 5 минг кумуш танга ва сарупо совға қилишни ваъда берган. Бир қанча кишилар асарни ёд олиб, мукофотга сазовор бўлишган.

Замахшарийнинг “Ал-Кашшоф” асари Қуръон тафсирига бағишланган. Дунёнинг турли қўлёзма хазиналарида “Ал-Кашшоф”нинг 100 га яқин қўлёзмалари ва асарнинг ўзига битилган 20 дан ортиқ шарҳ ва ҳошиялар мавжуд. Қоҳирадаги машҳур Ал-Азҳар дорилфунунининг талабалари ҳам бошқа тафсирлар билан бир қаторда Замахшарийнинг ушбу асари асосида Қуръон ўрганадилар.

Алишер Эгамбердиев тайёрлади
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Ассалому алайкум домлло хазратлари, сиздан Аллох рози булгай.Биз сизни Аллох учун яхши курамиз, хурмат киламиз.👍🙏💯🤲🤲🤲

СамсунгДуос-ош
Автор

Bu MULLA YZBEKISTONDAGI ENG BILIMLI QIROATIXAM YAXSHI MUKAMMAL MULLA

kurolboyxolboyev
Автор

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху Аллохнинг кушниси Лакабли бу киши буюк олим Тафсирчи Махмуд аз Замахшарий хазратлари!

IkromSultonov-fx
Автор

Ассалому алайкум. Домла кайси масжидда имомлик киладилар?

doniyordusmatov
Автор

Шундай экан мана мустакилликка 32 йил булибди, нега ал кашшофни узбекчага таржима килинмайди, сабаби нима

ХоразмийАт