Қатор раҳбарлар пора билан қўлга олинди!

preview_player
Показать описание
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 апрелда қабул қилинган «2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорининг жойларда ижросини таъминлаш жараёнида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида, вилоят туманларидан бирининг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, ишлаб чиқариш кооператив раҳбаридан 10 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу мансабдор шахс мазкур кооперативга аъзо бўлган 67 нафар кам таъминланган оила вакиллари учун 122,5 млн. сўм миқдорида давлат бюджетидан субсидия ажратиб бериб, эвазига 10 млн. сўм талаб қилган.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги адвокатлик фирмаларидан бирида адвокат бўлиб ишловчи аёл жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг ҳукмига асосан «Давр банк» ХАТБнинг Олмазор туман филиали ҳисобига ўтказилган ҳовли-жойни суд органларида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қайтариб олиб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

У сўралган пулнинг 20 минг долларини олдиндан олган вақтида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, шаҳар прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда эса 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро ўзганинг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикасидаги тиббиёт йўналишига ихтисослашган олийгоҳнинг биринчи босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб, сўнгра мамлакатимиздаги тиббиёт олий ўқув юртларидан бирининг иккинчи босқичига киритиб беришни ваъда қилади ҳамда эвазига 5,5 минг АҚШ доллари сўрайди.

У мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаро қурилиш фирмаси иш юритувчисининг ишончига кириб, унга мансабдор танишлари орқали қурилиш объекти олиб беришини айтади ва эвазига қурилиш объекти учун бюджетдан ажратиладиган 8 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағининг 8 фоизини беришини сўрайди.

ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимларининг Департамент ва ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида фирибгар шахс аванс сифатида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

Пора коррупционерларни ушлагандан кейин, Хитойга ухшаб конун чикариш керак, мол мулкини мусодара килиш ва отиш керак, шунда курасизлар хамма хокимлар ишдан узлиги бушаб кетишади😂😂😂

ДоноМаксудова
Автор

майдаларни эмас катталарни ушлашса ишонардик

ermatsultanov
Автор

Бу хаммаси сайловолди пиар.Сайловдан кейин яна 5 йил порахурларнинг давру даврони булади ..

МирумирМирумир-тх
Автор

500 минг _1 млн $ лаб пора оладиган нахангларни качон ушлайсизлар ???.

Ойсара
Автор

Жазоси кучайтиринглар баракатопгурлар, эффект куринмаяпди конун чикариш
кийинми олий мажлисдаги рахбарларга

faruxfarxad
Автор

Шавкат мированивич парахурларнинг олиб чикинглар юзини курсин деганди нега юзини яшириб исмини бош харвини айтаяпсар

ШерзодМаматкулов-ес
Автор

ПОРАНИ НАРКОТИКА БИЛАН ТЕНГ КИЛИШ КЕРАК СТАТИЯАСИНИ

muhriddinshamsiyev
Автор

Юзини курсатиб отув карори белгилаш керак

Тимур__
Автор

БУТУН ХАЛК ИЛТИМОС КИЛАД ПРИЗИДЭНТГА ХАМА ПОРА ХОРЛАРН ОТУВ БЭРИШ КЭРАК КОНУНИ ВА ЖИНОЯТ КОДЭКИСТНИ ОЗГАР ТИРИН ВА ОТУВНИ КОЛАНГ ШУНДА ХАЛК РОЗИ БОЛАДИ СИЗДАН ОЛЛОХ ДИЛИЗГА СОЛСИН ХАЛК ИЛТИМОСИНИ

ТИГРЗЛОЙ-пэ
Автор

Тирик кумиб юбориш керак бу махлукларни бошкаларга мактаб болсин

gapnet
Автор

МАЙДА БАЛИК, ЛАРНИ БИЗГА КЕРАГИ ЙУК, .. КАТТА НАХАНГ БАЛИК, ЛАР КЕРАК..САРДОБА, МЕТРО ВА ШОВВОЗСОЙ НАХАНГЛАРИ..??..!!...

yashnarsultonov
Автор

Карупцияга улим жасосини чикариш керак хитойга ухшаб карупция устида амалдорлар утирибди одий халк кимиди

КоляИванов-жк
Автор

Хамир учидан патир килиб куясиларда . Камми бунака карупция 90% амалдор пора оладику .

ИхтиёрАшуров-дс
Автор

Порани йукатсахам йуколмайди ишигни битрмай туравэради хаммаси биргур худо олсин

lobarburavnovna
Автор

40 миг доллор осонгина айтишади бу пулни топиш учун бечора халки канча тер токиш кере болади бу ифлослар курсида утириб бир минутда топади хоромиг болсин сенларам халол нон ейишни урганиг

GAVHAROY-le
Автор

Кулга тушганлар аслида майда баликлар катталари тепада утирибди шуларни ушлаш керак

МоскваМосква-св
Автор

Маладэс хушеорликни купаетирилар пора хурлар еук булсин

ОдилжонСОЛИЕВ-хы
Автор

вой ву бунданда котта пора билан тушканлани фозини тулаган холда куйиб юборилмокдаку

nodiraeshonqulova
Автор

Хозир хамама порахор факат биргина азроилга пора беришолмайдилар

МатжонХоджаниязов
Автор

Охиригача курсатийла бумасам яна пора бериб чикиб кетади

dilfuzaxamraqulova