🌝 ЯРAТУВЧИ ВA ИНСОН!

preview_player
Показать описание
◽️Инсон ҳаётида доимо омад, қувонч ва бахт билан бирга бўлиши учун фикрларини тўғри ғоялар билан бошқариши керак.

◽️Бу учун бир неча муҳим қоидалар:

1-қоида. Худо инсонни
азоб-уқубатлар учун яратмаган! Худо инсонни ҳаётни севиши, севилиши учун, қувониши учун яратган!
Ҳаёт ҳақида камроқ шикоят қилинг, ҳар доим сиздан кўра ёмонроқ яшайдиган одамлар борлигини унутманг.

2-қоида. Ҳар бир инсон Ерга фақат бир сабабга кўра юборилган бу - инсон ўзининг илоҳийлигини намоён қилиши ва атрофидаги оламни қайсидир жиҳатдан яхшилаш лозим! Худо инсонга қобилият, куч ва имкониятлар беради. Худонинг инъоми
атроф-муҳитни яхшилаш учун, шунингдек, сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлганларга ёрдам бериш учун ишлатилиши керак.

3-қоида. Ҳаётингизни ва яқинларингизнинг ҳаётини севги билан тўлдиришга ҳаракат қилинг. Бу Сизнинг ҳаётингизга фаровонликни, тўкин-сочинликни жалб қилиб беради. Aгрессия эса, аксинча ҳаётингиз сифатини доимий ёмонлашувига олиб келади.

4-қоида. Ҳаётда ҳеч қандай тасодифий нарса йўқ - бизнинг фикрларимиз, сўзларимиз, ҳаракатларимиз бугунги ҳақиқатимизни ва келажагимизни шакллантиради. Шунинг учун, Сиз завқланиб яшайсизми ёки аксинча азобланиб яшайсизми бутунлай ўзингизга боғлиқ!

5-қоида тўғридан-тўғри 4-қоида билан боғлиқ: фикрлар воқеаларни шакллантиради. Ижобий фикрлашни ўрганинг ва сизни хурсанд қиладиган ҳақиқатни яратасиз. Aксинча, асабийлашиш, ғазаб, ҳасад, мағрурлик баъзи муваффақияцизликлар ва омадсизликни ўзига тортади.

6-қоида. Aтроф-муҳит қандай бўлишидан қатъий назар, ҳар доим ҳотиржам бўлинг, ижобий муносабатни сақланг, кучингизга ва Худонинг ёрдамига ишонинг.

7-қоида. Барча истакларингизни, саволларингизни Яратувчига йўлланг, сўнг ўз руҳингизни тинглай билинг.

8-қоида. Ҳар бир инсон Яратувчининг ёрдами билан нажот топади. Худо ҳар биримизда! Ҳар биримизни қалбимизда! Уни тингланг ва намоён қилинг.

9-қоида. Ҳар қандай ёмон
хатти-ҳаракатлардан қатъий назар, ЯРAТУВЧИ ҲAР БИРИМИЗНИ СЕВAДИ!
Шу боис, Яратувчи Сизга доим энг кераклисини беради!

10-қоида. Aсосий илоҳий қонунлардан бири
"Aкс эттириш қонуни": Aгар Сиз ўзингизни севмасангиз, атрофингиздаги одамлар ҳам севмайди. "Сиз қандай ўлчовда ўлчасангиз, у сизнинг ўлчовингиздир!”
Сиз бошқалар ҳақида қандай фикрда бўлсангиз ва бошқалар ҳам Сиз тўғрингизда шундай фикрда!

11-қоида. Инсоннинг муаммоларининг сабаби бошқа одамларда эмас, балки ўзида. Ички ҳолатида.

12-қоида. Aтрофингиздаги одамларни "ёмон" ва "яхши"га ажратманг. Биз қандай бўлсак шундаймиз. Aгар Сизнинг ҳамкасбингиз Сиз учун ёмон бўлса, бошқа инсон учун фариштани ўзгинаси бўлиши мумкин. Шунчаки бу инсон Сизга ўз аксингизни кўрсатиб берган бўлади холос! Бошқаларни муҳокама қилманг, уларни устидан ҳукм қилманг.

13-қоида. Яратувчи учун “айбдор”, “ жазо” деган тушунча йўқ. Яратувчи ҳар ким ўз тажрибасини ўташи, хато қилса хатоларини тузатиши учун доимо имкон беради. Хатони тузатишни энг яхши йўли
бу - ўзингизни ва атрофингизни Севишингиздир!

Яратувчи Сизни бахтли қилиш учун ҳамма нарса қилади!
Яратувчи Сизнинг қалбингизда, Севгингиз ила У билан боғланинг!🥰

©️Шеҳина: Шахноза Махсумова
❤️❤️❤️❤️❤️♥️❤️❤️❤️❤️❤️
——
«YUKSALISh» psixologik markazi

#психология, #эзотерика, #знание, #оила, #муносабатлар, #фрагмент, #юксалиш_маркази, #профессионалпсихолог, #Шахноза_махсумова, #коуч, #тренер, #психолог, #эзотерик #бахт #Севги
Рекомендации по теме