Актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Абдуқодирова тундаликлари | Tundaliklar

preview_player
Показать описание
"Тундаликлар" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шодия ­АБДУҚОДИРОВА.
Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шодия ­АБДУҚОДИРОВА (Тўхтаева) ҳам ана шундай дилкаш суҳбатдош экан. У билан икки оғиз гаплашсангиз, дилингиз ёришиб кетади. Биз ҳам бунга амин бўлдик.
— Театрга меҳрингиз баланд эканини биламан. Айтинг-чи, ҳаёти­нгизда унинг ўрни қандай? Ҳарқалай, тезроқ танилиш, машҳур бўлиш учун ҳозир кўпчилик ўзини шоу-бизнесга урган. Шу пайтгача театрдан нима топдингиз ўзи?
— Ўн саккиз ёшимда театрга келган бўлсам, салкам ўн икки йил мудом — бу ҳали шу улуғ даргоҳнинг одамиман дейишга эрта. Аммо шу театр мени ҳам актриса, ҳам шахс сифатида тарбиялади, вояга етказди. Оддий томошабин ўриндиғидан саҳнага кўтарди. Театрга меҳримнинг ибтидоси эса кўпчиликники қатори бўлган: жонли ижро сеҳри ва болаликдаги орзу. Қарабсизки, бугун ҳаётимни театрсиз тасаввур қила олмайман.
Саҳна маданиятини, унинг улуғлигини англаш бахтини, жонкуяр устозларни ҳамда бир-биридан меҳрибон ҳамкасбларни шу даргоҳда топдим.
Ҳозир фарзанд тарбияси билан бандлигим боис, театрда танаффус қилишимга тўғри келди. Аммо яқин орада саҳнага яна қайтиш ниятидаман.
— Яқинда телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилинган «Назира» фильмида бош қаҳрамоннинг ёшлигини гавдалантирдингиз. Назаримда, мазкур картина сизнинг ижодий имкониятингизни яна бир поғонага кўтаргандай бўлди. Ўзингизга ҳам сезилдими шу?
— Қайдам… Лекин бу ролнинг менга насиб этиши осон кечмади. Сабаби, кастингда жуда кўп маҳоратли актрисалар қатнашган. «Проба» топширишда бор маҳоратимни ишга солиб, машаққатларни енгиб ўтишга ҳаракат қилдим ва ниятимга етдим.
— Рақобат катталиги қийин бўлдими ё роль ижроси?
— Иккиси ҳам. Аслида актриса сифатида ҳеч қачон роль ижро этиб қийналмаганман. Ҳамиша ҳар қандай кучли ҳис-ҳаяжонли қаҳрамонлар образини ярата олишимга ишонардим. Лекин тўғриси, «Назира»да жуда қийналдим. Боиси, фильмни суратга олиш жараёнида иккинчи фарзандимга ҳомиладор эдим. Шу аҳволимда қаҳрамонимнинг ҳиссий туйғуларига бой саҳналарни талқин қилишга интилдим, ҳатто бир неча бор тобим қочган ҳолатлар ҳам бўлди.
Маҳоратли режиссёр Жаҳонгир Қосимов ўзбек кинематографиясида янгилик яратди, десак, тўғри бўлади. «Назира» шубҳасиз, айни пайтида намойиш этилган кинокартина, хусусий фильмларнинг одатий «шаблон» мавзусидан анча йироқ, бақувват киноасарлар билан тенглаша оладиган фильм бўлди, деб ўйлайман.
— Одатда, энди танилаётган актёрлар салбий ролларни ижро этишга ҳайиқишади. Эшитишимча, сиз талабалик чоғингизданоқ бундай образлар яратишдан қўрқмаган экансиз…
— Тўғри, салбий роль ўйнашдан олдин мен ҳам қаттиқ иккиланган пайтларим бўлган, аммо ҳеч қачон чўчиган эмасман. Мени элга танитган ва актёрлик маҳоратимни намоён этишимда муҳим роль бўлган «Қайтар дунё» сериалидаги Машҳура образини талқин қилаётган пайтимда ҳам «Эртага мени ёмон кўриб қолишса, нима қиламан» дея заррача ҳам хавотирга тушганим йўқ. Хоҳиш ва ўзимга нисбатан ишончнинг кучи туфайли бўлса керак, олийгоҳнинг учинчи босқичида таҳсил олсам-да, Машҳуранинг ички дунёсини очиб беришга, томошабинга етиб борадиган даражада ўйнашга астойдил интилганман.
Аслида салбий ролни ижро этиш учун ҳам актёр шахс сифатида шаклланган, айни пайтда ёмон, пасткаш, ғаламис инсонларга нисбатан қарашлари аниқ бўлиши лозим. Йўқса, у ҳеч қачон салбий ролни ишонарли ва таъсирли ўйнай олмайди. Салбий образнинг шуниси қийинки, унда олтин ўрталиқни топишингиз керак. Бу қийин ва мураккаб жараён. Ролингиз меъёрига етмай қолса, томошабин: «ўйнашни билмабди», дейди. Ошириб юборсангиз эса, «Оббо, жуда бўрттирибди-ку», дейди.
Аслида мен учун ролнинг ижобий ё салбийлигининг унчалик аҳамияти йўқ. Муҳими, актёрнинг изланиши, меҳнат қилишидир. Роль танлашга унинг ҳаққи йўқ, деб ўйлайман.
— Йиллар ўтиб, Шодия Абдуқодировани томошабинлар нима деб эсламаслигини истайсиз?
— Битта йўналишда қотиб қолган актриса, дейишларини хоҳламайман. Дейлик, актёр бирор роли билан шуҳрат қозонса, у бутун ижоди давомида қанча кўп ва турфа роль ўйнамасин, томошабин барибир уни илк ролидек қабул қилолмайди. Халқимиз мени фақат салбий роллар ижрочиси сифатида танийди. Бутун ижодий фаолиятим мобайнида илк ролимнинг соясида қолиб кетишни истамасдим.
— Сизнинг-ча, кинофильм ёки саҳнада бахтли аёл ролини ижро этиш қийинми ёхуд бахтиқаро аёл образини?
— Жуда ҳам қийин савол (ўйланиб). Аслида ҳар бир ролнинг ўзига яраша тош-тарозиси бўлади. Тарозининг бир палласида ролнинг хусусияти, иккинчисида эса актёрнинг ижро пайтидаги руҳияти туради. Тарози кимнинг қўлида бўлмасин, мана шу икки омил тенг келмаса, посанги бузилади.
Рекомендации по теме
Комментарии
Автор

"Сизсиз утмас кунларим" сериалини куриб янаям тан берганман бу актрисани махоратига.деярли хамма сериясини айникса охирги сериясини йиглаб курганман.Шодияхон сизни соглик, омад, бахт тарк этмасин.курсатув ижодкорларига рахмат.

zilolahakimova
Автор

"Сизсиз утмас кунларим"сериалидаги Ирода роли учун Шодияхонимни жуда хам яхши куриб колганман.Илохим умрлари узок булсин, сог-саломат булсинлар.🤲🤲🤲

АнвархонАбсатова
Автор

Мен бу айёлдек санъаткор хали курмадим. Санъатидан ортикча хеч нарса курсатмайди❤️

theyusupov
Автор

Judayam maxoratli va istedodli aktrisa oilasiga baxt ijodiga omad tilaymiz

murodbekpiranov
Автор

Кечаги тиятирда жудаям махорат б.н ижро этканла шу рола жуда хам миерида ижро этибдила гап йу́к

nasibaxonislamova
Автор

4 та аёл актрисани яхши кўраман.
Мерил Стрип, Мария Порошина, Лола Элтоева ва Шодия Тўхтаева.
Ролларидан ташқари гапирганини биринчи марта кўриб турибман.
Қалби ҳам гўзал қиз экан. Омад тилайман.

lordscorpion
Автор

Молодец роса яхши кураман бу актрисани роса ролларни марокига етказип уйнайди оиласига ижодига омад

СайяраРахимова
Автор

Жуда махоратли актриса .молодец .уйнаган роллари узига ярашади

muhammadjonnaimov
Автор

Иктидорли актриса ШодияТухтаева мухлис шунчалик бевафоки 8 йил ижодда булмаса хам сезмабди бу актрисани йуклигини .Инсон шунинг учун узини томошабин мухлис деб жон фидо килиши шарт эмас мени фикримча .Ижодингизга жушкинлик баркамоллик тилайман .тв экранларида купрок куриниб туринг энди

SayyoraxonMatkarimova-iy
Автор

Шу актриса Мендирман Жалолиддинда уйнаши керак эди

axmadaxmad
Автор

Хакикий актриса шодия тухтаева киноларини севиб кураман

БозорЮлдашев-яв
Автор

Жудаям яхши актрисса ролларни миёрига етказиб уйнайди

МухлесаДжураева
Автор

Rasmim ustiga bosib sahifamga kiring podpisatsiyani bosing. Eng zoʻr videoglar koʻrib dam olasiz 30

universalmavzu
Автор

ШОДИЯ ОПА ЧИРОЙЛИ ГУЗАЛ БУЛИБ КЕТИБСИЗ КУЗ ТЕГМАСИН.БУНДАН ХАМ ОЧИЛИБ ГУЗАЛ БУЛИБ ЮРИНГ БАХТЛИ БУЛИНГ ИЛОХИМ ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ РОХАТИНИ КУРИНГ.КИНОЛАРДА КУРИНИБ ТУРИНГ СОГИНДИК.

БахтикАлиев-то
Автор

Сохта, суний сузларни куп ишлатибди, узини сузи бн айтса яна хам иройли чикарди интерьвю.

ЛобаройАбдуллаева
Автор

Азиз аёл 🤱ва кизларни 🧕фаберлик компаниясига 🏩ишга таклиф киламан уйда утириб онлайн ишлайсиз..

ГулиНурматова-эщ
Автор

Миллий театрда хозир ишламидими бу актриса?

bniuvbs